“Водий футболи”. “Қўқон-1912” - “Нефтчи” ўйинига чипталар сотувга чиқди

Narzulla Saydullayev
17 июн 2015, 15:59
Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Қўқон-1912”: “Нефтчи” билан ўйинга чипталар сотувга чиқди
Қўқонликлар олий лига 13-турида “Нефтчи”ни қабул қилади.

Бугундан ана шу учрашув чипталари сотувга чиқарилди. Чипталар одатдагидек икки хил нархда сотилмоқда, 5000 ва 10000 сўмдан. Ўйин 19 июнь куни 18:00 да бошланади.

“Нефтчи”: Жамоа Қўқонга ўйин куни боради

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лига 13-турида “Қўқон-1912” меҳмони бўлади. Жамоа кеча эрталаб машғулот ўтказди, ўйинолди машғулот эса эртага эрталаб бўлиб ўтади. Асосий жамоа Қўқонга ўйин куни боради.

Фарғонадан тахминан 3 минг нафар мухлис бориши мўлжалланган.

“Навбаҳор”: Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ёшлари бугун 13-тур ўйинини ўтказади. "Қизилқум"га қарши баҳс соат 18:00да бошланади.

Камол Жўнашев бошчилигидаги "Навбаҳор" ёшлари 12та турдан 15 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›