"Водий футболи". "Нефтчи" машғулотлари "Истиқлол" стадионида ўтказилмоқда

Aslanov Jasurbek
5 июн 2015, 15:50
Водий футболига оид янгиликлардан бохабар қилишда давом этамиз.

"Қўқон-1912": Бугун ёшларимиз ўйнайди

Бугун ёшлар лигасининг 12-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" учрашуви "А.Анохин" номли стадионда бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:30да старт олади. Мазкур баҳсга Муҳсин Низомиддинов шогирдлари бугун эрталаб жўнаб кетди. Ёшлар лигаси-2015 да ҳозиргача мағлуб бўлмаётган ёш қўқонликлардан бугун ҳам ижобий натижа кутиб қоламиз.


"Андижон": Жиззахга йўл олдик

"Андижон" жамоаси олий лига 12-турида "Сўғдиёна" меҳмони бўлади. Жамоа кеча кечки машғулотни клуб базасида ўтказди. Бугун эса жамоа Жиззахга қараб йўл олди.


 

"Нефтчи": Машғулотлар "Истиқлол" стадионида олиб борилмоқда

Нефтчи жамоаси машгулотларни кечадан "Истиқлол" уйингохида давом эттиряпти. Маълум бўлишича, "Олмалик" жамоаси шаҳримизга ўйин куни Тошкентдан соат 11:30 да учиб келади.


"Навбаҳор": Бугун ёшларимиз ўйнайди

Бугун "Навбаҳор" жамоаси ёшлари ўз майдонларида "Бухоро" ўринбосарлари билан беллашадилар. Ёшлар лигаси 12-туридан ўрин олган ушбу баҳс Тўрақўрғондаги "Ёшлик" стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти - 17:00.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia