UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Де Лигт "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:02Суперлига. "Динамо" – "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  3 18:52Эшитдик-да! Қирғизистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 18:44Футзал. ОКМК ва БМБ ўртасидаги ярим финалда 12 та гол урилди  0 18:32Ибрагимович: "Леау, Меньян ва Тео Эрнандес "Милан"да қолади"  0 18:10"Насаф"нинг ОФК Чемпионлар лигасидаги йўли — 300 мингдан 3 миллион АҚШ долларигача  16 18:00Про лига. "Арал" - "Шўртан". Онлайн натижа  0 17:53Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан тарихий натижа қайд этган мураббий ишдан кетди  6 17:20Евро-2024. "Қизилқум" устози Жамшид Саидов: "Футболчилари АПЛнинг гранд жамоаларида ўйнайдиган Шотландия кутилмаган натижа қайд этиши мумкин"  0 16:56Футзал. Ўзбекистон кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  1 16:46"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Элит лигасида 12 миллион АҚШ доллари ишлаб олиши мумкин  18 16:26Расман: Эдин Терзич истеъфога чиқарилди  1 15:54Расман: Витсель "Атлетико" билан янги шартнома имзолади  0 15:25Ўзбекистон U-20 устози Фарҳод Нишонов: "Саралашда энг катта муаммо рақиблар эмас, иқлим бўлиши кутилмоқда"  0 15:20Паулу Фонсека — "Милан" бош мураббийи  3

Влахович учун сўнгги имконият... Янгиликлар

Влахович учун сўнгги имконият...

Трансфердаги яна битта хато фаолиятга "нуқта" қўяди.


Влаховичга керагидан ортиқ баҳо бериб юборилган-ми?!

Сербларда Иванович сингари жангчилар билан кучли клубларда ўзини тўлиқ кўрсата олмайдиган иқтидорлар доим ёнма-ён юради. Тадич "Саутгемптон" сафида тўп тепган, лекин Мане сингари чемпион бўлган "Ливерпул"нинг бир қисми бўла олмади. Душан "Аякс" сафида зўр ўйинлар ўтказди, аммо яқинда жамоа сардори голландлар билан хайрлашиб, анча кучсиз чемпионатга кўчиб ўтди. Маркович "Ливерпуль" юлдузи бўлмагани аниқ. Ўзи "қизиллар" сафида шундай футболчи ўйнаганини эслайсизми? Йович "Реал" эътиборига тушди, аммо у Бенземанинг ўринбосари бўла олмади. Ҳатто "Фиорентина"да сербиялик феноменал футбол кўрсатяпти дея олмаймиз. Перес трансфер ва маошга сарфланган пулни умумий олсак, 70 миллион евро йўқотди.

"Фиорентина"даги бошқа бир сербиялик ҳужумчи Влахович азалий рақиблар сафига кўчиб ўтди. Аньелли ўзи Флоренция аҳолисини жиғига тегишни хуш кўради – Душандан ташқари Туринга катта пул эвазига Федерико Кьеза ҳам кўчиб ўтганига унчалик кўп бўлмади. Бироқ марказий ҳужумчида 2022 йил ёзида бошқа яхшироқ вариантлар ҳам бор эди. Душанни "Арсенал" ўз сафига чорлаган ва ким билади дейсиз, балки Артетанинг чемпионлигига айнан зўр марказий ҳужумчи етишмагандир. Шунингдек, қахрамонимиз Испания ёки ПСЖ сафига йўл олиши мумкин эди. Душанни ҳозир Парижда энди Луис Энрике ҳам кутмоқда.

Влахович эндигина 23 ёшда ва у жуда иқтидорли атлет. Бироқ асосий масала бунда ҳам эмас. "Ювентус"да 63 ўйинда 23 та гол уриб, 6 та голли узатма етказиб берган футболчи 90 миллион евродан кўпроқ маблағни оқламади. Аллегри на чемпионатда, на Европа Лигасида ғолиб бўлмади. Влаховичнинг ўйинидан норозилик мавжуд, А Серияда у бор йўғи 22 та учрашувни асосий таркибда бошлади. Клуб эса натижада "Марсел"дан Миликни тўлиқ сотиб оляпти. Бир мунча камроқ ўйин вақтига эга поляк самарадорлик борасида ҳамкасбига яқин кўрсаткичга эга.


Ноёб нарсага талаб доим кучли бўлади

Сахрода сувингизга харидор топишингиз жуда осон. "Барселона" ва "Реал" бразилиялик ўсмирларни саралагунча, ҳужумчиларни сотиш ҳам анча осон иш. Витор Роке Каталонияга келишига ҳам, Эндрик Мадридга йўл олиши каби бир йил вақт бор. Уларнинг ҳар иккисининг бўйини инобатга олсак, янги Роналдо эмаслиги аниқ. Бироқ "Бавария" бир йил марказий ҳужумчисиз ўйнаб, энди Кейн учун очиқчасига таваккал қилишга тайёр – соддароқ қилиб айтсак, асл нархидан анча кўп беришга тайёр бўлиб турган вазиятда, Влаховичнинг агенти Душан трансферидан ишлаган пулига Испаниядан янги уй олиб қўйишни режалаштирган бўлса ажаб эмас. 

ПСЖ, "Челси", МЮ ва ҳатто "Реал" ҳам Влаховичга қизиқиш билдиргани хабар қилинганди. Перес қайсарлиги туфайли, ўхшаш ҳаракатларни қайта-қайта амалга ошириб кўраверади. "Атлетико" "Ювентус"га Моратани Влаховичга алмашишни таклиф қилди. "Бавария" ҳам Душанни ўз рўйхатида ушлаб турибди.


Мураббий футболчи фаолиятини қутқариши мумкин

Влаховичнинг "Ювентус"да мураббийлар билан омади чопмади. Уни худди Гвардиола Холанд билан бўлганидек, "гол машинасига" айлантира олишмади. Аммо шу ўринда танганинг бошқа томонини, топ клубларда ўйнаб кета олмаган кучли ҳужумчилар учраб туришини ҳам, унутмаслик зарур. Лукаку "Ювентус"да Влахович ўрнини эгаллаши мумкин. "Интер"да Конте билан Ромелу ўзини эркин ҳис қиларди, Индзаги билан эса вазият бир мунча қийинлашди. "Челси"да эса бельгиялик турли йилларда икки хил мураббий билан ҳам ишлари юришмади. Лекин ҳужумчиларда устунлик бор – "талаб бор бўлган товар". Форвардлар ўша ўзининг клубини топиш йўлида бир неча бор жамоа алиштиришлари мумкин.

Луис Энрике Влахович учун ана ўша кутилган мураббийми? "Ювентус"даги омадсиз мавсумдан кейин серб фаолиятида ўзгариш қилиб, уни "қайта жонлантириши" зарур. Бироқ ҳақиқий Душан қайси бири эди? Мухлислар "Фиорентина"дагиси деса, танқидчилар "Ювентус"да унинг "асл башараси" кўринганини таъкидлашмоқда. Форвард жамоага жуда боғланиб қолган, Флоренцияда балки у бошдан баланд сакрагандир. Нима бўлганда ҳам Влахович Чемпионлар Лигаси фаворити сафида марказий ҳужумчи ролини бажаришни ўрганиши зарур. Энрике терма жамоада Моратани сабр билан тарбиялади, Душанга ҳам унинг эшиклари очиқ. Лекин бу вазиятда тартиб-интизом муҳим, айнан шу жиҳатда Влахович муаммоларга дуч келиши мумкин.

Пиппо Инзаги ва ёш Криштиану Роналду Манчестердалигида, футболнинг бошқа даврини ўтказишган. У пайтлар футболчининг жисмоний ҳолатига бўлган талаблар анча паст эди. Шунинг учун Вьери кечки овқатда пиццадан кейин вино ичиб, тунни бедор ўтказиб, машғулотга бир аҳволда келиб, эртасига А Сериянинг жиддий ўйинида иккита гол уриши мумкин эди. Ўйиндан кейин эса яна дискотека, моделлар. Бобонинг ортиқча вазни борлигини ҳамма кўриб, билиб турарди, аммо бу унинг ўйинига таъсир қилмасди. Ҳозирги даврда эса Влахович агар хаёлида бошқа саргузаштлар бўлса, ўз салоҳиятидан тўлиқ фойдалана олмайди.

Серб учун ПСЖ ҳозирда энг оддий ва энг яхши вариант бўлсада, парижликларга марказий ҳужумчи жуда зарур, Душан "Фиорентина"даги голларини унутиб, барчасини янгидан бошлаши муҳим. Узатмалар, иккинчи қаватда ўйнаш, яккакурашлар устида кўпроқ ишлаши керак. Жарима майдончаси ташқарисида ҳам тўпни назорат қила олиши керак. Шу ўринда прессинг ҳақида ҳам унутмаслик зарур. Лукаку ва Моратадан фарқли ўлароқ Влахович ҳали руҳан синдириши мумкин бўлган хатоларга йўл қўймаган. Лекин форвардга янги чақирув зарурлиги турган гап.

Талабчан Энрике бўйдор, чап оёқда зарба берадиган ёш ҳужумчини жаҳон даражасидаги форвардга айлантира олса, ҳамма хурсанд бўлса керак. Фақат янги клубда Влахович "Ювентус"дагидек ўйин кўрсатиб, саволларга ўрин қолдирса, уни энг яхши вариантда Йовичнинг тақдири кутмоқда. Чунки ахир "Фиорентина"да Душанни сотқин деб билишади ва қайтиб қабул қилишмайди.


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика