Влахович "Наполи"га қарши ўйнамайди

Оқил Абдубарноев
30 дек 2022, 20:08
"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович жароҳатидан кейин тикланишни давом эттирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, сербиялик ҳужумчи "кекса синьора"нинг 13 январь куни бўлиб ўтадиган "Наполи"га қарши ўйинини ўтказиб юборади. Бу туринликларнинг 2023 йилдаги учинчи ўйинига тўғри келади.

Қайд этилишича, Сербия терма жамоасининг иккита ўйинида жами 79 дақиқа ҳаракат қилган Душан Влахович Жаҳон чемпионатидан қайтгач, ҳали “Ювентус” билан машғулот ўтказмаган. Яқин кунларда форвард машғулотларни давом эттирмайди, унинг сафга қайтиш санаси номаълумлигича қолмоқда.

22 ёшли ҳужумчи ҳозиргача “Ювентус” сафида 36 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport