

Лондон клуби ҳали ҳам сербияликни ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда. Бироқ Влахович "кекса синьора"да ўйнашда давом этишга қарор қилди.
22 ёшли Душан Влахович 2022/2023 йилги мавсум "Ювентус" таркибида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
"Ювентус" 7 турдан кейин Италия чемпионати турнир жадвалида атиги 8-поғонани банд этиб турибди. Массимилиано Аллегри шогирдлари бор-йўғи 10 очко тўплашган.



