

"Ҳурматли дўстлар! Фаолиятимни якунлаганим ҳақида эълон қиламан. Мен 19 йиллик фаолиятим давомида турли клубларда тўп тепдим, маълум бир натижаларга эришдим. Ҳар бир ўйинда боримни бердим ва ундан роҳат олдаим" - дейилади Габулов "Инстаграми"да.
Габуловнинг сўнгги клуби Бельгиянинг "Брюгге" клуби эди. Габулов фаолияти давомида "Динамо", "Алания", ЦСКА, "Кубань", "Амкар" ва "Анжи" клублари шарафини ҳимоя қилган. У икки карра Россия чемпиони, Кубок ғолиби, Суперкубок соҳиби ҳисобланади. Бундан ташқари у УЕФА Кубоги ғолибига айланган. Габулов Россия терма жамоаси сафида Евро-2008да бронза медалларини қўлга киритди ва ЖЧ-2018да чорак финалгача етиб борди.



