UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  38 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  4 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  29 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0

Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз" Янгиликлар

Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз"

Хабарингиз бор, Про лиганинг навбатдаги турида "Андижон" ва "Турон" жамоалари ўзаро тўқнаш келди.


Андижон

Владимир Бубанья - 32'

ПРО лига. 15-тур

13/08/2022, 17:00

0
:
1
Тугади

Турон

45'
90'
32'  Владимир Бубанья


Учрашувда мезбонларга ғалаба келтирган ягона голга Владимир Бубанья муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

-  Водий дербисининг ҳар икки жамоа учун муҳимлилик даражаси юқори турганди. Қимматли уч очкога эса "Андижон" эга чиқди. Учрашувнинг аҳамияти яна нималарда эди? Умуман ўйин сурати натижага мос бўлдими?

-  Муҳим ўйинда зарур уч очко олганимиздан хурсандман. Биз бу ишни қўлимиздан келишини исботладик. Чунки уйда мухлисларимиз қаршисида хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Ўйинни назорат қилдик. Рақиб ҳам етарлича қаршилик кўрсатди. 

- "Турон" сафида Про лига тўпурари бўлиб турган Ҳумоюн Муртозаев бор эди. У ҳар бир ўйинда гол уриб келмоқда. Ҳимоячи сифатида уни қандай зарарсизлантирдингиз? 

- Ҳумоюн кучли футболчи. Лекин биз ҳам кам эмасмиз (кулади). 

- "Андижон" бринчи даврада ҳам "Турон"ни Яйпанда мағлуб этган эди. Олдинда кубок баҳси кутиб турибди...

-  Умид қиламанки, кубокда ҳам улардан устун кела оламиз. Ким яхши эканлигини яна бир бор кўрсатамиз. 

- Бу ғалаба чемпионлик йўлида катта қадам ташланганига ишорами?

- Бўшашиш керак эмас. Олдинда ўйинлар кўп. Ғалабаларимизда мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда. Улар билан майдонда 12 киши бўлиб тўп тепамиз. Қўллаб-қувватлашаётгани учун раҳмат айтаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика