UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  6 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Владимир Бубанья: "Тезкор голимиз ўйин натижасини ҳал қилди. Жорий мавсум бошимиз узра кубок кўтариш насиб қилсин" Янгиликлар

Владимир Бубанья: "Тезкор голимиз ўйин натижасини ҳал қилди. Жорий мавсум бошимиз узра кубок кўтариш насиб қилсин"

"Андижон" сардори Владимир Бубанья "Навбаҳор"га қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

"Дерби ҳеч қачон осон бўлмайди. Биринчи бўлимдаги тезкор голимиз ўйин натижасини ҳал қилди деб ўйлайман. "Навбаҳор" дастлабки таймда вазиятлар ярата олди. Иккинчи бўлимда эса биз рақибдан устунроқ эканлигимизни исботладик. Ғалаба лойиқ эдик. Сўнги икки ойда жамоанинг натижалари яхши эмас эди. Кетма-кет дуранглар қайд этаётгандик. Ўз ўйимизда ҳам мағлуб бўлишга улгурдик. Бугунги учрашувга ўзгача иштиёқ бор эди. Ўтган мавсумда ҳам ўз ўйимизда "Навбаҳор"ни мағлуб этган эдик. Кейинги ўйинимиз кубок доирасида "Олимпик"га қарши бўлиб ўтади. Кубок мусобақаси ҳар доим ўзгача турнир бўлиб келган. Сабаби ушбу мусобақада кўпчиликнинг имкониятлари тенг. Про-лига ва Биринчи лига жамоалари ҳам кубок учун даъвогарлик қилишади. Мен 2018 йилда ОКМК билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритганман. Жорий мавсум яна бир маротаба кубокни кўтариш насиб қилсин. Мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Улар Осиёда энг зўрлари" - дея фикр билдирди сербиялик футболчи


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика