UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  1 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Владимир Бубанья: “Финални кўтаринки кайфият билан кутяпман” Янгиликлар

Владимир Бубанья: “Финални кўтаринки кайфият билан кутяпман”

Ўзбекистон Кубоги финалига 4 кун қолди.

 Ҳамманинг эътибори 5 октябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Андижон” иштирокидаги тарихий учрашувга қаратилган. 

“Бургутлар”нинг бўлажак муҳим беллашувга тайёргарлиги режа асосида олиб борилмоқда. Эътиборлиси, “Андижон”да тўп сураётган сербиялик легионер Владимир Бубанья 2018 йили Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. Қизиғи, айнан Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бу ишни уддалаган ва у “Андижон”да Ўзбекистон Кубогини ютган ягона футболчидир. 

Ҳозирда ушбу ўйинчи яна бир бор ва бу сафар “Андижон” билан бирга “Истиқлол” стадионида Кубокни ютишни асосий мақсад қилиб қўйган. 

Владимир ҳал қилувчи баҳс олдидан клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Сиз “Андижон”даги Ўзбекистон Кубогини ютган ягона футболчисисиз. 2018 йили Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ОКМК таркибида “Пахтакор”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этгансизлар. Ўшанда ҳамма “Пахтакор”нинг ғалабасига ишонганди. Орадан 6 йил ўтиб сиз яна ўша “Истиқлол”да, яна Кубок финалидасиз. Тарих такрорланяпти...

- Ҳа, мен 2018 йилги финалда ўйнагандим. Мен учун бу ўша пайтдаги энг муҳим ўйин эди. Чунки биринчи марта финалда ўйнаётгандим. “Пахтакор” ўшанда ниҳоятда кучли жамоа эди. Лекин ўшанда ҳеч ким бизнинг ғалабамизни кутмаганди. Бироқ футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин ва биз ўша ўйинни ютгандик.

- “Андижон” билан бу йил Ўзбекистон Кубоги мусобақасига илк бор киришганингларда финалгача етиб келишингизга қанчалик ишонгандингиз?

- Ҳар биримиз футболда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Шу сабабли мен ҳам бунга ишонганман.

- Финал олдидан нималарни ўйлаяпсиз?

- Ишонаманки, стадион мухлислар билан тўлади ҳамда водийда байрам бўлади. Бу ўйинни жуда кўтаринки кайфият билан кутяпман. 

- “Андижон” ҳам, “Навбаҳор” ҳам чемпионатда керакли натижаларни кўрсата олмаяптилар. Балки бу Кубок финалнинг эффектидир...

- Ҳа, ўйлайманки, бизда ҳам, “Навбаҳор”да ҳам мувозанат тушиб кетди. Шунинг учун бир қанча ўйинларни кўнгилдагидек ўтказа олмадик. 

- Кубок финалига тайёргарлик кўришда асосий эътибор нимага қаратиляпти?

- Кубок финалини муносиб ўтказиш, мудофаада мустаҳкам туриш ва ўз имкониятларимиздан фойдаланишимиз зарур, деб ҳисоблайман.

- Бу тарихий ҳамда унутилмас ўйин. Мақсад аниқ ва бундай пайтда ортиқча мотивация ҳам керак бўлмаса керак-а ёки аксинчами?

- Ҳа, катта мотивация менимча ҳеч кимга керак эмас. Шуни айтиш мумкинки, бу фақатгина йил ўйини эмас, футболчининг фаолияти учун ҳам унутилмас бўлиб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика