Владимир Андреев: "Машъал" ҳам яхши жамоа, аммо..."

Narzulla Saydullayev
27 сен 2020, 19:55
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сурхон" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Владимир Андреев ўз фикрларини билдирди.

"Ўз футболчиларимни табриклайман. Биринчи навбатда иштиёқ учун. Яхши ҳаракат қилдик, гол урдик ва ғалаба қозондик. Ҳозир бу бизга керакли бўлган энг муҳим нарса. Жамоамиз ўзига бўлган ишончни янада оширади. Бизга ишонишларини сўраб қолардим.

Ўйин жуда оғир ва қийин бўлди. "Машъал"да ҳам яхши имкониятлар бўлди. Жамоа тартибли ўйин намойиш этади. Аммо бу футбол, кимга кўпроқ омад кулиб боқса ўша ғолиб бўлади. Бугун бизга кўпроқ омадимиз келди", - дейди Владимир Андреев.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›