Витоло: "Суперкубокда биз билан бундай ҳолат олдин ҳам содир бўлган"
Tolibjon Qosimov
10 авг 2016, 11:01
"Севилья" ярим ҳимоячиси Витоло УЕФА Суперкубогида "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг, бундай ҳолат улар билан аввал ҳам содир бўлганини эсга олди.
"Суперкубокда биз билан бундай ҳолат олдин ҳам содир бўлган. Ҳаммаси ўзимизни қўлимизда эди, лекин кичик хато туфайли деярли қўлимизда турган совринни бой бердик", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.