UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  1 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Виталий Левченко: "Тартибли футбол кўрсатдик ва олдинги чизиқда яратилган имкониятлардан фойдаландик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Тартибли футбол кўрсатдик ва олдинги чизиқда яратилган имкониятлардан фойдаландик"

Суперлига 17-тур доирасидаги "Нефтчи" — "Олимпик" (3:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

— Биз бугун орқада тартибли футбол ўйнадик. Олдинги чизиқда яратган вазиятлардан фойдаландик. Бу хурсанд қилади.

— Ўтган ўйинда 0:3 ҳисобида енгилган эди жамоа, бугун 3:0 ҳисобида ғалаба қозонилди. Бу тактик мақсад эдими? 

— Биласизми, ҳимояда концентрация бўлмаса ва эпизодларни охиригача ўйнаб қўймаса муаммолар бўлади. Рақиблар фойдаланади. Ўтган ўйинни таҳлил қилдик. Ҳамма ўтказиб юборган голларимиз хатоларимиз ортидан келди. Беллашувда эътиборли бўлиш талаб этилади. Бўшашмаслик керак. Бугун буни уддаладик. Яратган вазиятларимиздан фойдаланганимиз кўнгилга таскин берди.

— Бугун Ботирали Эргашев қайдномада кўринмади?!

— У жароҳати сабабли баҳсни ўтказиб юборди. Бундан аввалги ўйинда ҳам муаммо бор эди, аммо машғулот пайтида уни катталаштириб олди. Ҳозир жароҳатидан фориғ бўлиш билан банд. 

— Танаффус учун режалар борми?

— Тахминан 13 сентябрда майдонга тушамиз. Агар ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса албатта. Ҳозир бор эътиборимиз "Пахтакор" билан бўладиган меҳмондаги баҳсга қаратилган. Ўртоқлик ўйинлар борасида музокаралар кетмоқда. Агар аниқ маълумот бўлса, клуб матбуот ҳизмати буни эълон қилади. Балки бир ёки иккита учрашув ўтказамиз. 

— Эффионгнинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

— У ҳаракат қиляпти. Бизни олдинги чизиғимизда рақобат бор. Етакчи футболчиларимиз бор. Нсунгуси қўлларини тушуриб юборгани йўқ. Курашяпти. 

— Нефтчи ҳужум чизиғи шу темпни ушлаб қоладими?

— Биласизми, ҳужумчи шундай касбки, ундан доим гол киритишини сўрашади. Буни ҳар доим ҳам уддалаш қийин. Айтганимдек, бизда яхши савиядаги ҳужумчилар мавжуд. Улар захирадан тушиб тезликни ошириши мумкин. Масалан Азизда бироз ўйинларда пасайиш кузатилди. Уни дам олиб захирадан тушиши учун алмаштирдик. Бугун ўйинга қўшилиб иккита гол урди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика