Виталий Левченко: "Нефтчи"дек катта қадриятларига эга клубга пастки ўринларда юриш мумкин эмасди"
08 окт 2022 21:36
Янгиликлар
Виталий Левченко: "Нефтчи"дек катта қадриятларига эга клубга пастки ўринларда юриш мумкин эмасди"
"Курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. "Олимпик"нинг кучли ва кучсиз томонларини билгандик. Бу клуб футболчилари олимпия терма жамоасининг асосини ташкил қилади. Анча вақтдан бери бирга тўп тепиб келишмоқда. Прессинг қилишлиги, босим уюштиришлиги кутилганди. Иккинчи бўлимда жисмоний ҳолатимиз ўз сўзини айтди. Рақиб охиригача курашди. Футболчиларим ғалаба учун борларини беришди",- дейди Левченко.
- "Нефтчи" Виталий Левченко келганидан сўнг 13 очко тўплаб энг яхши натижани қайд этиб турибди. Жамоада нимани ўзгартирдингиз? Биринчи даврада бундай эмасди...
- Футболчилар вазиятни тушуниб турганди. Бундай катта қадриятларига эга жамоага пастки ўринларда юриши мумкин эмасди. Шогирдларим масъулиятни ҳис қиляпти. Бундан хурсандман. Очколар ишлаб турнир жадвалида кўтарилишимиз керак.
- Иккинчи бўлимда ўйин асосан "Нефтчи"нинг томонида ўтди. Бу очкони сақлаб қолиш учун қилиндими ёки сизнинг кўрсатмангиз шундаймиди?
- Ҳар доим тайёргарлик жараёнида рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганамиз. Бўш худудларни ёпишга, қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилдик. "Олимпик" бўш зоналардан фойдаланиб кета оларди. Ҳимояда тактик жиҳатдан яхши ўйнадик.
Фикрлар