UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  1 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  28 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  2 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  57 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9

Виталий Левченко: "Нефтчи" тарихида ўзбек футболи афсоналаридан бири Юрий Вазгенович Саркисяннинг алоҳида ўрни бор" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Нефтчи" тарихида ўзбек футболи афсоналаридан бири Юрий Вазгенович Саркисяннинг алоҳида ўрни бор"

Маълумки, "Нефтчи"ни оғир аҳволдан чиқариб, илгариги шаҳдам қадамларини тиклаш мақсадида жамоа раҳбарияти янгиланди.

Тожикистон футболида масъул вазифаларда ишлаб, жамоатчилик орасида иззат-ҳурмат ва обрў-эътибор қозонган Виталий Григорьевич Левченко "Нефтчи" жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Биз унга қатор саволлар билан мурожаат қилдик. 

Сиз ўзбек футболи ва "Нефтчи" клуби ҳақида қандай тасаввурга эгасиз? 

- Ўзбекистонда футбол яхши ривожланмоқда. Барча жамоалар ўз имкониятига қараб яхши шаклланган. Шу боис, натижалар қандай бўлишини олдиндан айтиш қийин. Ўзбек футболчилари ўз мамлакатидагина эмас, балки Осиё давлатларида ҳам ўз имкониятларини намойиш этиб келмоқдалар. "Нефтчи" жасоасида малакали ўйинчилар етарли, лекин бунинг амалий натижаси сезилмаяпти. Мураббийлар штаби ана шу масалалар билан жиддий шуғулланиши керак. "Нефтчи" бой тарих ва анъаналарга эга. Биз ҳаммамиз ҳамкорликда ана шу анъана ва обрўни тиклашимиз лозим. Клуб тарихида ўзбек футболи афсоналаридан бири Юрий Вазгенович Саркисяннинг алоҳида ўрни бор. Мен уни жамоанинг Фарғонадаги учрашувларидан бирига таклиф этиб, қилган самарали меҳнатлари учун чин юракдан миннатдорлик билдириб, яхшиликка-яхшилик билан эъзозлаш ташаббуси билан чиқмоқчиман. 

- Сиз келгунингизга қадар жамоа чемпионатнинг биринчи даврасини 13-ўринда якунлади. Ана шу оғир аҳволдан чиқиш йўли нимадан иборат деб ўйлайсиз? 

- Бизда иккинчи даврага тайёргарлик режаси мавжуд. Биз бу режаларни тўла амалга ошириш учун жиддий масъулият билан иш олиб боришимиз керак. 

- "Нефтчи"нинг миллий чемпионатдаги беллашувларига назар ташлаганмисиз?

- Менда жамоамиз ҳақида айрим ахборотлар бор. Лекин эндиликда нима иш билан шуғулланиш ва қайси позицияни кучайтириш лозимлиги ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. 

- Айни пайтда клубда 3 нафар легионер бор. Жамоани кучайтириш учун уларни 5 нафарга етказиш керак. Сиз бу ҳақда ўйлаб кўрдингизми? 

- Биз бу масалани чуқур ўйлаб, ҳал қиламиз. Жамоани тубдан яхшилаш учун масъулиятни чуқур ҳис этадиган малакали футболчилар керак. 

- Ўзбек клубларида фаол ўйнаётган тожикистонлик йигитлар кўп. Янги мураббий сифатида жамоага уларни таклиф этиш ниятингиз борми?

- Қўлида Тожикистон паспорти бўлган футболчини жамоага таклиф этишда ҳеч қандай мантиқ йуқ. Бизга олдимиздаги вазифани яхши тушунадиган ва майдонда масъулиятни чуқур ҳис этиб, ҳаракат қиладиган маҳоратли футболчилар керак. Улар маҳаллий шароитни ва миллий анъаналарни яхши билишлари ва доимо юксак марраларга интилишлари керак. 

- Мураббийлар штабини шакллантириш учун ўзингиз билан ишлаган ёки сиз яхши биладиган мутахассисларни таклиф этасизми?

- Ҳа. Жалб этилган мутахассислар талаб ва масъулиятни юракдан ҳис этиб, юксак марраларни эгаллаш учун бутун вужуди билан олдинга интилиши даркор. Бизнинг ҳаракатимиз швейцария соати каби аниқ ва бехато бўлиши керак. 

- Жамоа қачон иккинчи давра учрашувларига тайёргарликни бошлайди?

- Белгиланган режа асосида 7 июль куни иш бошлаймиз. 

Клуб мухлислари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фарғоналик футбол ишқибозлари ўз жамоаларига меҳр ва садоқатларини азал-азалдан намойиш этиб келишмоқда. Уларнинг жамоамизга ҳурмат ва эҳтироми "Нефтчи" юксак чўққиларига кўтарилган йилларда жуда баланд эди. Биз ўша эҳтиросларни қайтариш учун "Нефтчи"нинг азалий ғолибона юришларини тиклашимиз ва ўзбек футболида ўз ўрнимиз ва мавқеимизга эга бўлишимиз керак. Шунга интиламиз. 

- Яқинда ишга келган сербиялик мутахассис Милан Чирич ҳақида нима дея оласиз? 

- У янгиланган мураббийлар штабида биз билан бирга ишлайди. 

"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика