

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров янги бош мураббийни таништирди.
Виталий Левченконинг сўнгги жамоаси Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби бўлган. "Истиқлол" Левченко бошқарувида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этганди", – дейилади хабарда.
Маълумот учун, 50 ёшли мутахассис июнь сўнгида "Истиқлол" билан хайрлашганди. "Нефтчи" эса бугун Илҳом Мўминжоновни истеъфога чиқарган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" Суперлигада 13 турдан сўнг 11 очко жамғарган ҳолда 13-ўринни эгаллаб турибди.



