Виталий Легай: "Олий лигада қолиш учун охиригача курашамиз"
01 окт 2016 19:12
Янгиликлар
Виталий Легай: "Олий лигада қолиш учун охиригача курашамиз"
"Андижон" - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Виталий Легай ўз фикрларини билдирди.
"Бугун байрамга мухлисларга совға ҳозирламоқчи эдик. Афсуски ютқазиб қўйдик. Менимча бугун тенг ўйин бўлди, бироқ биз рақибга нисбатан битта кўпроқ хатога йўл қўйдик ва мағлуб бўлдик. Лекин йигитлар бугун борини бериб ўйнашди, қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Бир қатор футболчилар Смоляченко, Исроилов каби асосий таркиб ўйинчилари майдонга туша олишмади. Ҳали имкониятимиз бор, охиригача курашамиз. Ҳар қандай ҳолатда имкониятимиз бор, охирги турга қадар курашамиз. Тўғри қийин аҳволамиз, аммо ҳозирдан таслим бўлмаймиз", - дейди Легай.
"Андижон" матбуот хизмати
"Андижон" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар