

Испанияда йиғин ташкил этаётган Москва “темирйўлчилари” бугун “Кальмар” (1:1) клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишди.
– Машғулотлар режа асосида давом этяпти. Бугунги ўйинда курашувчанлик характерини намойиш эта олдик. Майдоннинг ҳолати яхши эмаслигини ҳам қайд этиш жоиз.
- Пик формага чиқиб олдингларми?
– Шунга қараб боряпмиз. Биринчи расмий ўйинимизгача пик спорт формасига кириб олсак яхши бўларди.
- Жамоа Европа Лигаси доирасидаги “Ницца”га қарши кечадиган ўйинга тайёрми?
– Биз нафақат “Ницца”, балки бутун мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Шунга қарамай, Франция клубини назарий машғулотларда ўрганяпмиз.




