UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Энцо Фернандес иккита қоидабузарлик сабаб автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди  0 00:46“Ал Файҳа” расман Отабек Шукуровни таништирди  4 00:24"Реал" ўз дарвозабони билан шартномани узайтиради  0 23:55Ўзбекистон U-15 терма жамоаси янги бош мураббий қўл остида йиғинга киришди  0 23:29Роналду: "МЮ Лига кубогини ютиши мумкин, аммо ЕЧЛ, Европа Лигаси ёки АПЛ – қийин масала"  14 23:03Илҳом Ҳамроев: "Нидерландия жамоасини ўрганиб чиқдик. Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш"  0 22:40“Хоразм” мураббийи Александр Ежов: “Таркибдаги йўқотишлар ва ишонч етишмаётгани мағлубиятга сабаб бўлди”  0 22:30Алексей Естафеев: “Қийин ғалабага эришдик”  0 22:05Неъматилло Қуттибоев: “Четлатиш ўйин натижасига таъсир кўрсатди”  2 21:51Анвар Бердиев: “Биринчи бўлимда қийинчиликларга дуч келдик”  1 21:14Мбаппе тўланмаган маош масаласида ПСЖ билан судгача келишиб олишни истамади   5 20:45Хосе Венансио Лопес жароҳатлар ҳақида: "Бу шунчаки омадсизлик"  2 20:29Терма жамоа собиқ футзалчиси Абдулла Солиҳов: "Етакчи футзалчиларнинг йўқлиги жамоа ўйинига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди"  1 19:59"Ҳар сафар Салаҳ билан тўқнашиб кетганингизда деворга урилгандек бўласиз"  1 19:26Про лига. "Дўстлик"дан ишончли, "Шўртан"дан йирик ғалаба  4

Виталий Денисов: "ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритсак ҳаммаси ўзгаради" Янгиликлар

Виталий Денисов: "ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритсак ҳаммаси ўзгаради"

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Виталий Денисов FIFA расмий сайтига интервью берди.

"Анчадан бери терма жамоада ўйнайман, аммо ҳозиргидек ажиотажни эслай олмайман. Терма жамоа учрашувларида авваллари ҳам аншлаглар бўлган, аммо бу сафар стадионда бўш жой қолмади, баъзилар хатто баҳсни кўриш учун дарахтларга ҳам чиқиб олишди" - деб Ўзбекистон терма жамоасининг КХДРга қарши учрашуви тасвирлади Виталий Денисов. 2015 йилнинг ноябрь ойида ўтган ўша баҳсда ўзбек жамоаси КХДРни "Пахтакор" стадионида 3:1 ҳисобида таслим этган.

Филиппин ва Баҳрайнга қарши уйда бўлиб ўтган учрашувлардаги ғалаба ҳамда КХДРнинг Филиппиндаги кутилмаган мағлубияти Ўзбекистон терма жамоасини "H" гуруҳида биринчи ўринни олишини ва ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичига чиқишини таъминлади. Ўзбек жамоасининг асосий мақсади - ЖЧ-2018да иштирок этиш.

Бу Ўзбекистон учун йирик натижа бўлади, аммо Виталий Денисов учун эса ўзгача муваффақият. "Мен Ўзбекистонда туғилган русман. Россияда Ўзбекистон номидан тўп тепаман ва буни муносиб амалга оширяпман деб ўйлайман. Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда ҳақиқатдан ҳам иштирок этишни истайман. Бу ҳаётимда бошқа бўлмайдиган ажойиб имконият" - дейди Денисов FIFA.com сайтига берган эксклюзив интервьюсида.

Унинг отаси Геннадий Денисов ҳам футболчи бўлган ва ҳозиргача "Пахтакор" сафида ўтказган учрашувлари сони бўйича (371 та ўйин) рекордчи ҳисобланади. "Отам ҳеч қачон футбол билан шуғулланишга мажбурламаган, ўзим хоҳлаганман. У маслаҳатлари, кўрсатмалари билан ёрдам бериб турган. Айниқса 13 ёшимда ўзим учун бегона мамлакатга кетганимда".

Денисов "Пахтакор"да футбол сирларини ўрганган, лекин 13 ёшида Москванинг "Академика"сида таҳсил ола бошлайди. "Бир шаҳардан Москвадек мегаполисга кўчиб ўтсанг, шокда бўласан. Асосийси - бу дахшатли ритмга кўникиш" - дея эслайди ҳимоячи.


Ривалдо харидидан ЖЧ йўлланмасигача

Денисов дахшатли ритмга жуда тез ўрганиб кетди. Виталий "Академика"дан ЦСКАга ўтди, ҳозир эса у "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади. Сўнгги йилларда ҳимоячи майдонда борини бериб ҳаракат қилиши билан мухлислар меҳрини қозонди. Меҳнаткаш чап қанот ҳимоячисининг махсус қуроли - аутдан тўпни узоққа ота олиши ҳисобланади. "Буни қаерда ўрганганимни билмайман, аммо аниқ отамдан эмас, у тўпни ҳеч қачон узоққа ота олмаган. Бу болалалигимдан бор. Балки, баскетбол кўп ўйнаганим туфайлидир".

Денисов Ўзбекистонни футбол харитасига киритишга ёрдам бераётган футболчилардан биридир: "Мамлакатимиз туризм соҳасида етарлича реклама қилинган. Бухоро, Хива, Самарқанд каби тарихий шаҳарларимиз европалик сайёҳлар орасида жуда машҳур. Кўпчилик машинасида Буюк Ипак йўли бўйлаб саёхатга чиқади. Аммо футбол борасида мамлакатимиз жаҳонда унчалик машҳур эмас. Бизда жиддий муваффақиятларимиз бор: Биз Осиё турнирларида доимо етакчилар сафида бўламиз. Ўсмирлар терма жамоамиз 2011 йилда Осиё чемпионига айланди. "Бунёдкор" Ривалдони сотиб олганида, бу ҳақида бутун дунё билди. Лекин барибир бизни жуда яхши билишмайди. Балки, Европа терма жамоалари билан кўпроқ ўртоқлик учрашувлари ўтказишимиз керакдир, федерациямиз буни устида ишлаяпти. Аммо терма жамоамиз учун энг яхши реклама - жаҳон чемпионатида иштирок этиш".

Ўзбекистонга аввалги мундиал саралашида ЖЧга чиқиш учун бир қадам етишмаган: 5-саралаш босқичида жамоа Иорданияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган (8:9). Денисов бу ҳақда эслашни ёмон кўради: "Нимани ҳис қилганим борасида изоҳ бериш қийин. Бизга бор-йўғи битта гол етишмаган".


ЖЧ-2018га чиқиш ҳаммасини ўзгартиради

Ўзбекистон сўнгги йилларда Осиё футболида дахшатли куч эканлигини кўрсатиб қўйди. "Собиқ Иттифоқ йўқ бўлганидан сўнг, кўплаб республикаларда футбол борасида муаммолар бўлди, аммо бизда эмас. Молиявий томондан кичик етишмовчиликлар бўлган, аммо биз яна футбол тизимини яхшилашга уриндик. Ҳаммаси аста-секинлик билан ўзгариб борди ва баъзи ўзбек клублари кучли жамоаларга айланишди. Кўплаб клубларимиз чет мамлакатларда йигин ўтказиб, турли жамоалар билан учрашувларда тажриба орттиришмоқда. Ўсиш босқичма-босқич амалга ошди ва бизда ажойиб авлод етишиб чиқди, кўплаб футболчилар чет элнинг етакчи клубларига ўтишяпти".

ЖЧ-2018нинг иккинчи саралаш босқичи Ўзбекистон учун омадсиз бошланди - КХДРдан меҳмонда 2:4 ҳиосбида мағлубият қабул қилиб олинди. "Бундан сўнг янги мураббий - Самвел Бабаян келди ва у кўп нарсаларни ўзгартирди: Ўйин услуби, тактика, янги футболчилар жалб қилинди ва биз кетма-кет бешта ғалабага эришдик! Агар кейинги баҳсларда ҳам шундай боримизни бериб ҳаракат қилсак, хотиржамлик билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз мумкин".

Ўзбекистон ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритса, ушбу муваффақият ўзбек футболини янги даражага олиб чиқади. "Футбол федерациямиз ва умуман мамлакатимиз учун кўп нарсалар яхши томонга ўзгаради. Янада юқори даражада ўйин намойиш этсак футболчиларимизни бутун дунё яхшироқ таниб олади. Аммо бунинг учун бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз зарур".


Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика