UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  0 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  3 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  37 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0

Виталий Денисов: "Юбилей ўйинимда ғалаба қозонганимиз ажойиб бўлди" Янгиликлар

Виталий Денисов: "Юбилей ўйинимда ғалаба қозонганимиз ажойиб бўлди"

Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги ўйиндан сўнг терма жамоамиз сафида ўзининг 50-учрашувини ўтказган ҳимоячи Виталий Денисов ўз фикрларини билдирди.
- Ироққа қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз? Бугун сиз учун терма жамоа сафидаги юбилей 50-ўйин бўлди.
- Албатта, миллий терма жамоа таркибида 50та учрашувда майдонга тушиш яхши кўрсаткич. Юбилей ўйинимда ғалаба қозонганимиз ҳам хурсанд қилмай қўймайди. Баҳсга келсак биринчи бўлимда устунликка эга бўлдик. Фақат дарвозамизга пенальти белгиланган вазиятни ҳисобга олмасак, қолган вазиятларда биз тўпни назорат қилдик. Жуда кўплаб вазиятларга эга бўлдик, иккита-учта гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда рақиб эса катта куч билан ҳужумга ўтишди. Йигитлар бироз чарчаб қолишди, балки захирадан тушган қайсидир футболчилар ўйинга қўшилиб кета олишмагандир. Умуман олганда биз учрашувда биринчи рақам остида ўйнадик.

- Иккала бўлим охирида ҳимояда қандайдир саросима бўлди. Бунга сабаб нима?

- Бўлиб туради. Баъзида ҳушёрлик йўқотилади, буюк клублар футболчилари ҳам шундай хатоларга йўл қўйиб туришади. Умуман олганда яхши ўйин ўтказдик дея оламан.

- Ҳакамлик борасида нима дея оласиз?

- Агар Иордания билан ўйин билан таққосласак бугун ҳакамлар жуда яхши ишлашди. Осиё ҳакамлар учун жуда ҳам кам учрайдиган ҳолат кузатилди. Улар бизга ўйнашга имкон беришди. Ҳакамлар ишида тўлиқ қониқдим.

 
Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика