

- Энг муҳими биз уч очкони қўлга киритдик. Иккинчи ўринда менга футболчиларни кўзи ёнгани ёқди. Ғалаба ишонч муваффақият учун жуда муҳим. Биз жуда кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйин тўлиқ бизнинг назоратимиз остида ўтди. Ўйин ҳисоби у қадар аҳамиятга эга эмас. Асосийси ғалаба. Икер Касильяс захира ўриндиғида ўзини яхши тутди. Икер жамоани бутун ўйин давомида қўллаб-қувватлаб турди. Кейинги ўйинда ким ўйнаши ҳақида гапиришга эрта. Футболда баҳс, мунозара борлиги бу яхши.



