UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  0 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  3 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0

Виртуал Ла Лига. Серхи Робертога техник мағлубият ёзилди, Асенсиода ишончли ғалаба ва бошқа натижалар Янгиликлар

Виртуал Ла Лига. Серхи Робертога техник мағлубият ёзилди, Асенсиода ишончли ғалаба ва бошқа натижалар

Испания чемпионатида юзага келган танаффус туфайли Ла Лига раҳбарияти FIFA 20 симульятори бўйича онлайн турнир ўтказишга қарор қилди.

Мусобақада юқори дивизоннинг барча 20 клуби қатнашмоқда. Ҳар бир жамоадан бир футболчи ўз клуби шарафини ҳимоя қилади.

Бугун, 1/8 финал доирасида “Барселона” номидан қатнашётган Серхи Роберто “Эйбар” ярим ҳимоячиси Эду Экспоситога қарши тўқнаш келиши керак эди. Бироқ, каталонияликлар PES симульятори билан шартнома имзолагани боис Роберто мазкур учрашувда қатнашмади ва унга техник мағлубият (0:3 ҳисобида) ёзилди.

Марко Асенсио (“Реал”) эса “Гранада” вакили Хосе Мартинесдан устун (2:0) келди.

Демак, бугун натижалар билан танишинг:

Серхи Роберто (“Барселона”) – Эду Экспосито (“Эйбар) 0:3

Хосе Мартинес (“Гранада”) – Марко Асенсио (“Реал”) 0:2

Мануэль Морланес (“Вильярреал”) – Карлос Солер (“Валенсия”) 4:2

Жейсон (“Хетафе”) – Борха Иглесиас (“Бетис”) 1:7

Бугун ўтказиладиган 1/4 босқич баҳсларидан кейин илк ярим финалчилар номи маълум бўлади:

22:30, Айтор Руибаль (“Леганес”) – Горка Гурусета (“Атлетик”)

23:00, Лукас Перес ("Алавес") –Маркос Льоренте (“Атлетико”)

23:30, Эду Экспосито (“Эйбар) – Борха Иглесиас (“Бетис”)

00:00, Мануэль Морланес (“Вильярреал”) – Марко Асенсио (“Реал”)

Эслатиб ўтамиз, ярим финал ҳамда финал учрашуви эртага тунда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Баҳслар Ла Лиганинг расмий каналлари орқали трансляция қилинмоқда,

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика