Винисиусни “маймун”га ўхшатган Педро Браво узр сўради

Eldor Akmurzayev
19 сен 2022
Испан спорт агентлари ассоциацияси президенти Педро Браво “Реал” вингери Винисиус Жуниордан кечирим сўради.

Гап шундаки, Браво телекўрсатувларнинг бирида мадридликлар аъзосининг голни бразилча рақс билан нишонлаш усулини қоралаганди.

“Испанияда “маймунга ўхшама” атамаси “ўзингни телбалардек тутма” маъносини англатади. Агар бу сизга маъқул келмаган бўлса, бунинг учун узр сўрайман”, деган Браво.

22 ёшли Винисиус жорий мавсум Ла Лигада 6 баҳсда қатнашиб, 4+1 натижа кўрсатмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: El Chiringuito TV