Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда
28 дек 2024 15:44
Янгиликлар
Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда
"Реал" жорий мавсум якунланганидан сўнг Винисиус билан янги битим борасида музокараларни бошламоқчи.
Маълумотларга кўра, Мадрид клуби бразилиялик билан шартномани ёзда янгиламоқчи. Амалдаги келишув 2027 йилда якунига етади.
Айни дамда йилига 10 млн. евро ишлаб топадиган вингер унинг янги битимидаги маош Килиан Мбаппеникига яқин бўлишини истаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонидагилар ҳали ҳам 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ал Аҳли" унга 5 йиллик битим ва 1 млрд. евродан кўпроқ пул таклиф қилган, аммо булар тасдиқланмаган.
Бразилиялик жорий мавсум ЛаЛиганинг 14 та учрашувида 8 та гол уриб, 5 та голли пас берган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар