Винисиус "Реал" сафидаги 50-голини урди

Aziz Tukhtamuradov
9 фев 2023, 09:52
Винисиус Жуниор "Реал"да 50талик "довон"дан ўтди.

У клублар ўртасидаги ярим финал доирасида "Ал Аҳли" дарвозасини ишғол этди. Бу Винисиус учун "Реал" таркибидаги 50-гол бўлди. Бундай натижага эришиш учун унга 202 та ўйин керак бўлди. 

"Реал" таркибида гол урган бразилияликлар орасида у учинчи ўринда туради. Фақатгина Роберто Карлос (68 та гол) ва Роналдо (104 та гол) "Қироллик клуби"да Винисиусдан кўп гол урган бразилиялик футболчи ҳисобланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›