Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистонига ўтиши эҳтимоли пасайиб бормоқда
08 апр 2025 05:56
Янгиликлар
Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистонига ўтиши эҳтимоли пасайиб бормоқда
ESPN хабарига кўра, "Реал" вингери Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш эҳтимоли тобора камайиб бормоқда.
Тарафлар ўртасида сўнгги музокаралар декабр ойида бўлиб ўтган. Шунингдек, футболчи агентлари билан музокаралар олиб борган Саудия лигаси вице-президенти Саад Аль-Лазиз март ойида лавозимини тарк этди.
Февраль ойида "Реал" Винисиус агентларига шартномани узайтиришни таклиф қилган. Мадридликлар ҳозирги маошига яқин таклиф билдирган — солиқларни ҳисобга олган ҳолда йилига тахминан 17 миллион евро.
Футболчининг томони эса ўз талабларини илгари сурган, улар клуб таклиф қилган шароитлардан анча фарқ қилади.
Айни пайтда "Реал" бу талабларга жавоб бермаган ва қарор қабул қилиш учун мавсум тугашини кутишмоқда. Винисиус вакиллари ҳам шошилмаяпти.
Винисиус жорий мавсум Ла Лиганинг 24 та ўйинида 11 та гол ва 5 та ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар