

"Реал Мадрид" клуби ўз расмий веб-сайтида вингер Винисиус Жуниор "Атлетико Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди.
Клубнинг хабар беришича, Винисиусда гастроэнтрит аниқланган. Айнан шу сабаб ҳам у майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, "Реал Мадрид" ва "Атлетико" ўртасидаги дерби бугун 23:59 да старт олади.



