UZ

Сўнгги янгиликлар

19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  0 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  9 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  11 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  2 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  5 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  6 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  9 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7

"Вильярреал" Сетьенни ишдан бўшатди. Бу жуда ғалати, лекин клубнинг режаси борлиги аниқ Янгиликлар

"Вильярреал" Сетьенни ишдан бўшатди. Бу жуда ғалати, лекин клубнинг режаси борлиги аниқ

"Сариқ сувости кемаси" барчани лол қолдиргани, бор гап.

Ёдингизда бўлса, 12 июль санасида чемпионатдаги биринчи истеъфо "Райо Вальекано"даги Франсиско Родригес бўлиши, унга жамоани тарк этган Андони Ираоланинг ўрнини босиш қийин бўлишини тахмин қилгандик.

Чемпионат бошлангач, бу борада Хосе Луис Мендилибар фаворитдек кўринганди. Мураббий "Севилья" билан мавсумни шу қадар омадсиз бошладики, Суперкубок учун майдонга тушган севильяликлар 4 та турда бирор очко ҳам ололмади.

Бироқ "Вильярреал" ҳаммани лол қолдириб, терма жамоалар ўйинлари учун мўлжалланган танаффусдан олдин Кике Сетьенга чиқиш эшигини кўрсатди. Ваҳоланки айнан шу "пауза"да жамоа камчиликлар устида ишлаб, хатоларни тўғрилаб олиши мумкиндек эди. 

Ўн бешинчи ўрин – "Вильярреал" учун нормал ҳолат эмас, лекин масаланинг яна бир томони борки, Сетьен жамоаси ўтган мавсум ҳам анчагача тезлик ололмаганди. Барчаси "Реал" устидан қозонилган ғалабадан кейин бошланди ва жамоа "Реал Сосьедад"га имкониятни бой бериб, Европа Лигаси йўлланмасини (5-ўрин) қўлга киритди. 

Кастельон клуби чуқур инқирозда эмас, бу факт ачинарли статистика билан ҳам ўзгариб қолмайди. Янги мавсум стартида "Вильярреал"дан (9) фақатгина "Гранада" (12) кўпроқ гол ўтказиб юборди.

Маълумотларга қараганда, клуб ветеранлари Рауль Альбиоль, Дани Парехо ва Этьен Капу бош мураббий Сетьен истеъфосини ёқлаб овоз берган, аммо бунга ишониш қийин. Агарда вазият шундай бўлсада, клуб президенти Фернандо Роиг фақат бир марта бундай жахл отига минганди. Ўшанда у Марселино билан хайрлашишга қарор қилган.

"Вильярреал"нинг бундай кутилмаган қарорига яна бир сабаб жамоа бўш қолган, лекин фаолиятини Керамикада қайта жонлантиришга тайёр мураббийлар гуруҳидан ўзига яхши вариант топмоқчилигидадир.

Бундай номзодлар камида иккита — Хулен Лопетеги ва Марсело Гальярдо.


Чуквуэзенинг "Милан"га сотилиши — "Вильярреал" учун жуда оғриқли зарба

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика