UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  7 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6

"Бавария"ни ЕЧЛдан чиқариб юборган "Вильярреал" Ла Лиганинг 14-жамоасини енга олармикин? Янгиликлар

"Бавария"ни ЕЧЛдан чиқариб юборган "Вильярреал" Ла Лиганинг 14-жамоасини енга олармикин?

Бугун Ла Лига 32-турининг навбатдаги 4 та ўйини бўлиб ўтади.

Уларнинг ичида шубҳасиз, ЕЧЛ ярим финал иштирокчиси "Вильярреал"нинг "Хетафе" билан тўқнашуви испан футболи ишқибозлари эътиборида бўлади.

Испания чемпионати доирасида ушбу клубларнинг ўзаро ўйинлар статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, охирги 5 ўйиннинг барчасида "Вильярреал" зафар қучган — 2 марта 3:1 ҳисоби ва қолган ўйинларда 1:0 натижаси қайд этилган.  


Хетафе

"Хетафе" мавсум аввалида Испания Кубоги доирасида "Молерусса"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:1). Бироқ кейинги босқичда кутилмаганда "Атлетико Балеарес"дан қақшатқич зарба қабул қилиб олди (0:5).

Примерада жамоа 31-турга келиб, 7 ғалаба ва 11 дуранг билан 32 очко жамғарган. Аввалига "Мальорка"ни енгган (1:0) Кике Санчес Флорес шогирдлари ўтган турда "Реал"га ютқазиб қўйишди (0:2) ва 14-поғонани банд этиб туришибди. 

Бугун мезбонларга Хонатан Силва, елкасидан жароҳат олган Мата ва дисквалификация сабаб Жене Даконам ёрдам бера олмайди.


"Вильярреал"

"Вильярреал" Чемпионлар Лигасини ишончли тарзда ўтказди. Плей-оффнинг дастлабки босқичида Эмери шогирдлари кўпчилик учун кутилмаганда "Ювентус"ни осонлик билан таслим қилишди (икки ўйин натижасига кўра 4:1). Чорак финалда эса яна бир номдор рақиб "Бавария"га (икки ўйин натижасига кўра 2:1) чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Ла Лигада меҳмонлар 12 ғалаба ва 10 дуранг билан 46 очко жамғарган. Еттинчи ўринда бораётган "сариқ сувости кемаси" ўтган турда "Атлетико" билан (1:1) дуранг қайд этганди.

Бугун жамоага Булае Диа ва Альберто Морено ёрдам бера олишмайди.

Яқин кунларнинг энг шов-шувли сенсацияларидан бирининг "айбдори" бўлган "Вильярреал"нинг ички чемпионатдаги ишлари унчалик юришмаяпти. Тўғри, кайфият аъло даражада, аммо "Бавария" билан жавоб баҳсида кўп куч йўқотилгани ҳам бор гап. Ҳар икки томондан эҳтиёткорлик ва кам сонли гол(лар) кутилаётган баҳсда Унаи Эмери жамоаси ғалаба учун ҳаракат қилади. Фақат шу йўл билан еврокубоклар зонасига яқинлашиб олиш мумкин. 


Ла Лига. 32-тур
"Хетафе" - "Вильярреал"
Хетафе, "Колозеум Альфонсо Перес" ўйингоҳи

Хетафе

Энес Унал - 63'

Примера Дивизион . 32-тур

17/04/2022, 01:00

2
:
1
Тугади

Вильярреал

Жерар Морено - 7', Мануэль Тригерос - 16'

Стадион: Coliseum Alfonso Perez, 9657 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'
20'  Дамиан Суарес
46'  Эрик Кабако (Борха Майораль)
46'  Карлес Аленья (Оскар Родригес)
60'  Мауро Арамбарри
63'  Энес Унал
63'  Матиас Оливера
77'  Сандро Рамирес (Гонсало Вильяр)
82'  Кике Санчес Флорес
84'  Дамиан Суарес (Хуан Иглесиас)
7'  Жерар Морено
7'  Пако Алькасер
16'  Мануэль Тригерос
16'  Жерар Морено
61'  Пако Алькасер (Арно Данджума)
61'  Жерар Морено (Джовани Ло Чельсо)
68'  Самуэль Чуквуэзе (Йереми Пино)
68'  Даниэль Парехо (Этьен Капу)
84'  Мануэль Тригерос (Мои Гомес)


Ла Лига ишқибозлари учун ушбу телеграм-канални тавсия қиламиз.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика