"Вильярреал" ҳимоячиси Мусаккио оёғини синдириб олгани сабаб 5 ой майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
13 апр 2015, 12:12
"Хетафе"га қарши учрашувда (1:1) оёғини синдириб олган "Вильярреал" ҳимоячиси Матео Мусаккио муваффақиятли операция қилинди ва унинг оёққа туриши учун 5 ой керак бўлади.

Мусаккио "Хетафе"га қарши ўйиннинг 59 дақиқасида майдонга тушди. У 77 дақиқада тўп ортидан югураётиб бахтсизлик туфайли чап оёғини синдириб олди.

Мусакиио Испания чемпионатида 14 учрашувда иштирок этиб, 3та гол урган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com