"Вильярреал" Деннисга қизиқмоқда

Alisher
28 апр 2022
"Вильярреал" "Уотфорд" ҳужумчиси Эммануэль Деннисга қизиқмоқда.

Испан клуби 24 ёшли нигериялик футболчи билан ёзги трансфер ойнасида шартнома имзоламоқчи.

Форвардга "Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери ёқади.

Деннис 2021/22 йилги мавсум "Уотфорд" сафида 33та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Evening Standard