UZ

Сўнгги янгиликлар

03:35А Серия. "Интер" ғалаба қозонди ва жадвал етакчисидан 1 очкога ортда қолмоқда  3 01:29"Манчестер Сити"нинг "Реал"га қарши баҳс олдидан ўтказган машғулотидан суратлар  18 00:51Англия Кубоги 5 босқичига қуръа ташланди  8 23:56Далот МЮ ҳақида: "Йирик клуб бунча кўп мағлубиятга учраганини, аммо шунга қарамай мухлислар қарсак чалганини ҳеч қачон кўрмаганман"  4 23:07"Интер Майами" янги мавсум учун либосини тақдим этди  0 22:28Гвардиола: "Реал" ҳужумини назорат қилиб бўлмайди"  127 22:13Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" - "Тобол" 2:4  3 21:57"Қизилқум" Украина жамоаси билан муроса кўчасини танлади  0 21:13Назорат учрашуви. ОКМК Чехия клубининг фарм жамоаси билан дуранг ўйнади  5 20:20А Серия гранди "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  0 19:56Араухо яна сафдан чиқди  9 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  1 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  5 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  117 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  11

“Вилоят ҳоким кубоги-2018” кундалиги: Биринчи кун Янгиликлар

“Вилоят ҳоким кубоги-2018” кундалиги: Биринчи кун

Фарғонада ўтказилаётган “Вилоят ҳоким кубоги-2018” мусобақасининг биринчи куни ортда қолди.

Одатимизга кўра, ушбу мусобақани батафсил ёритишга ҳаракат қиламиз. “А” гуруҳидаги учалла учрашув ҳам шиддатли тарзда ўтганини айтиш жоиз.

Нурсиз дуранг
Биринчи ўйинида Муборакнинг “Машъал” жамоаси Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун бор маҳоратларини намойиш этишди.

Айтганча, ушбу баҳсда “Истиқлол” таркибида тажрибали ҳужумчилардан бири Анвар Бердиев ҳаракат қилганини таъкидлаш жоиз. “Машъал” сафида эса бир қатор легионерлар майдонга тушишди.

 “Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
1-тур
 “Истиқлол” – “Машъал” – 0:0
 “Истиқлол”:
Н. Ашурматов, А. Мадалиев, А. Қурбонов, А. Жўрабоев, Э. Акбаров, Р. Абдуҳамидов, А. Файзуллаев, Т. Султонов, А. Раҳимзода, С. Асқаралиев, Ҳ. Шокиров.
Захира: Э. Исабоев, Б. Аминжонов, Х. Холиқов, Қ. Муҳаммаджонов, Ш. Бойқўзиев, А. Хожимирзаев, А. Бердиев.
“Машъал”: Б. Носиров, Ж. Убайдуллаев, А. Шодмонов, М. Убайдуллаев, Н. Павленко, Д. Башлай, А. Бегимқулов, О. Баранник, А. Олимов, З. Тўраев, А. Иноятов.
Захира: Ж. Ильясов, Ш. Қиличев, С. Абдураимов, С. Зокиров, М. Предм, Ш. Убайдуллаев, Ж. Асани.

Марказий ўйиндаги ягона гол
Мусобақанинг марказий ўйини деб эътироф этилган ушбу учрашув мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашлар остида бошланди. Илк дақиқалардан ҳар икки жамоа аъзолари ҳужумга зўр беришди.

“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” баҳсида ягона ўйин тақдири ҳал этди. Даврон Исақов ҳимоячилар хатосидан сўнг, учрашувда ҳисобни очди. Ушбу гол “Нефтчи” вакилларига ғалаба тақдим этди.

Қўқонлик сафида шу куни сербиялик легионер Ненад Лукич 60-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Фарғоналиклар сафида эса ўтган мавсумни “Қизилқум”да ўтказган Илҳом Юнусов ҳаракат қилди. У ҳам захирадан ўйинга қўшилди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
1-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: 
Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳмонов.
Назоратчи: Ф. Ҳасанов.
Гол: Даврон Исақов-75.
“Нефтчи”: 35. Фаррух Турдиалиев, 3. Шукур Пўлатов, 9. Темур Усмонов, 10. Абдулазиз Юсупов, 17. Сунатилло Эрматов, 20. Алишер Саматов, 44. Аброр Исмоилов, 77. Ислом Каримов, 85. Даврон Маматов, 88. Аббос Махситалиев, 94. Иқбол Бобохонов.
Захира: 1. Акмал Ортиқов,  19. Авазбек Ўлмасалиев, 21. Элёр Мамасолиев, 23. Отабек Аҳмаджонов, 33. Илҳом Юнусов, 34. Даврон Исақов, 70. Миржалол Неъматов.
“Қўқон-1912”:  21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов (70. Қувондиқ Рўзиев-60), 14. Дониёр Ҳасанов (7. Жамшид Ҳасанов-90), 18. Баҳодир Пардаев (9. Носир Отақўзиев-76), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 27. Даврон Ҳошимов, 55. Дарко Гожкович (26. Акмал Холмуродов-54), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (8. Собир Ҳамидов-76), 99. Игорь Таран (11. Ненад Лукич-60).
Захира: 1. Ўткир Юсупов.

Қувасойликлар ғалабаси
“Цементчи” ҳам мусобақанинг муваффақиятли бошлади. Қувасойликлар “Ўш” жамоасидан 1:0 ҳисобида устун келишди.

 “Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
1-тур
 “Цементчи” – “Ўш” – 1:0

Мазкур гуруҳдаги иккинчи тур ўйинлари 30 январь куни бўлиб ўтади.

Бугун ўйинбосарлар ўйнайди
Бугун “Б” ва “С” гуруҳида биринчи тур ўйинлари ўтказилади. “С” гуруҳида иштирок этаётган Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлари бугун Ўзбекистон туманининг “Турон” жамоасига қарши майдонга тушишади. Ўйин соат 15:00да Фарғона давлат униветситетига қарашли спорт мажмуасида (ФарДУ стадиони) бўлиб ўтади.

БУГУНГИ ЎЙИНЛАР АНОНСИ:
“Б” гуруҳи тақвими:
1-тур
29 январь (душанба)

Ёзёвон лочинлари – Тошлоқ   Нефтчи СК стадиони соат  11:00
Навбаҳор-  Ўз Тонг Конг Хо   Нефтчи СК стадиони соат  15:00

“С” гуруҳи тақвими:
1-тур
29 январь (душанба)

Зомин – Ифтихор    ФарДу стадиони соат 11:00
Қўқон-1912 -2 – Турон   ФарДу стадиони соат 15:00

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика