Виллиан: “Терма жамоага чақирув олиш учун “Челси”нинг асосий таркибига киришга ҳаракат қилиш керак”
10 сен 2013 18:15
Янгиликлар
Виллиан: “Терма жамоага чақирув олиш учун “Челси”нинг асосий таркибига киришга ҳаракат қилиш керак”
“Челси” клубининг янги футболчиси Виллиан, клубдаги рақобатнинг кучлигига қарамай, клубнинг асосий таркибидан жой олишга ва Жозе Моуриньонинг ишончига кириш учун бор кучини ишга солишини айтиб ўтди.
“Асосий таркибдан ҳали ўрин эгалламаганлигимни биламан. Бироқ ундан жой олиш учун бор кучимни ишга соламан.
Мен машғулотларда яхши қатнашаман, яхши ўйнашга, бош мураббий ва мухлислар ишончига кириш учун қўлимдан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламан.
Англияда ўйнашим, терма сафида Бразилияга боришга имкон яратади. Лекин буларнинг барчаси ўз қўлимда.
Мен яхши ўйнашим ва манашу чақирувга лойиқ бўлишим керак. Аввалига “Челси”нинг асосий таркибидан ўрин олсам бўлгани”, - дейди Виллиан.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар