Виллиан: "АПЛ футболчилари мавсумнинг тезда бошланишига қарши бўлишмоқда"
17 май 2020 13:35
Янгиликлар
Виллиан: "АПЛ футболчилари мавсумнинг тезда бошланишига қарши бўлишмоқда"
"Челси" ярим ҳимоячиси Виллианнинг айтишига кўра, АПЛ клублари таркибида ўйнаётган футболчилар коронавирус пандемияси сабабли мавсумнинг тезда бошланишига қарши бўлишмоқда.
"Мен билган маълумотларга кўра, кўпчилик футболчилар мавсумнинг тезда бошланишига қарши бўлишмоқда. Ҳа, биз футболни соғиняпмиз, аммо ҳар доим хавфсизликда бўлишимиз керак. Қачонки мутлақ хавфсиз бўлганидагина мавсумнинг бошланишини истаймиз", - деди Виллиан.
Англия ҳукумати мамлакатда 1 июндан эътиборан спорт ўйинларини ёпиқ тарзда ўтказилишига рухсат берган. "Челси" АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар