Вилиан мавсумдаги 13-голини киритди, бу унинг энг яхши натижаси!

Aslanov Jasurbek
11 мар 2018, 08:41
“Челси” ярим ҳимоячиси Вилиан АПЛ 30-тури доирасида “Кристал Пэлас” (2:1) дарвозасини ишғол қилди.

Бу бразилиялик 29 ёшли хавбекнинг жорий мавсумда “Челси” либосида барча турнирларда киритган 13-голи бўлди. Ўз ўрнида бу футболчи учун фаолиятидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Маълумот учун, Вилиан “Челси”га қадар “Коринтианс”, “Шахтёр” ва “Анжи” клублари шарафини ҳимоя қилган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›