Виктор Осимхен ёзда “Арсенал”га ўтади

Nozimov Nig'monxo'ja
17 дек 2023
“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен ёзда Англияга кўчиб ўтиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, нигериялик ҳужумчи фаолиятини “Арсенал”да давом эттиради. Лондонликлар ҳужумчи учун 120 миллион евро тўлайди.

Шунингдек, неаполиклар “тўпчилар” ҳужумчиси Габриэль Жезусга қизиқиши ушбу трансферни амалга оширишини осонлаштиради.

Маълумот учун, Осимхен жорий мавсум барча мусобақаларда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол уришга эришди.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com