UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  0 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  6 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  4 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  3 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  0 19:17Ҳакамлар Суперлига 6-тур ўйинларида нечта хатога йўл қўйишди?  5 19:06Жоржиньо "Арсенал" билан янги шартнома имзолади  0 18:31Зиеш "Челси"га қайтмайди  2 18:11"Барселона" Кубарси билан янги шартнома имзолади  5 17:50Фоден, Деклан Райс, Сака ва бошқалар — АПЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 17:27"Тоттенхэм" таркибини тубдан ўзгартиради  0 17:12ПРО-Лига. "Дўстлик" - "Машъал": Асосий таркиблар маълум  2 16:55Моуриньо: "Ўша таклифни рад этиб, хато қилганман"  5 16:41ПРО-Лига. "Шўртан" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  1

Виктор Осимхен ПСЖга ўтишга яқин Янгиликлар

Виктор Осимхен ПСЖга ўтишга яқин

"Наполи" ва Нигерия термаси ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг ПСЖга трансфери ҳал қилувчи палласида турибди.

Парижликлар футболчи вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда. Осимхен шартномасида кўрсатилган 120 миллион евро товон пули эвазига сотиб олинади. Виктор ва ПСЖ 4 йиллик шартнома имзолаши ҳамда форвард йилига 13 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Шунингдек, нигериялик имиж ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади ва қатарлик ҳамкорлар билан қатор шартномалар тузади.

Осимхеннинг ПСЖга ўтиши анча осон амалга ошиши керак. Сабаби ҳар икки клуб раҳбарлари Нассер Ал Хелаифи ва Аурелио Де Лаурентис ўртасида яхши алоқалар мавжуд. Бироқ 25 ёшли ҳужумчи бўйича расмий таклиф ҳали юборилганича йўқ. Маълум бўлишича, бу иш Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиши эълон қилингач, дарҳол амалга оширилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика