UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:3 (матнли трансляция)  165 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  16 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Виктор Кумиков: "Совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар бир-биридан кучли" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар бир-биридан кучли"

Биринчи даврада чакки таассурот қолдирмаган «Олмалиқ» мавсумнинг ҳал қилувчи босқичига жиддий шайланди.

Виктор Кумиков жамоаси Беларусь пойтахти - Минскда ўқув-машғулот йиғини ўтказди. Оз эмас, 3 ҳафта давом этган ушбу хориж сафари доирасида жами 5та ўртоқлик учрашуви уюштирилди. Олмалиқликлар хусусан, йиғиндан ўрин олган сўнгги назорат баҳсида Минскнинг «Крумкачи» клубига ҳеч қандай имконият  қолдиришмади - 5:0.

Эътиборлиси, барча голлар иккинчи бўлимда урилди ва «Олмалиқ»нинг янги аъзоси Фарҳод Тожиев «хет-трик»ка эришди. Қолган 2та гол Виктор Клишин ва Санжар Рихсибоев ҳисобига ёзилди.

Бироқ сўнгги назорат ўйинида сермаҳсуллик кўрсатган Тожиевлар кенжаси иккинчи даврани «Олмалиқ»да бошламайди. Тажрибали ҳужумчи ижара келишуви бўйича Самарқанд «Динамо»сига юборилди.

Жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков биз билан суҳбат давомида бу қарорни алоҳида изоҳлади: «Айни пайт Фарҳодга ўйин амалиёти тақдим этиш зарур».

- Виктор Балютович, Минск йиғини ва унинг доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувларидан кўнглингиз тўлдими?

- Йиғин режа асосида олиб борилди. Ўйинлар сифатидан ҳам қониқдим қайсидир маънода. Муҳими, об-ҳаво машғулот ва ўртоқлик учрашувлари учун идеал ҳолатда эди. Йиғин учун танланган базадаги шароитлар ҳам талабга мувофиқ экан. Айтганча, Беларуснинг турли ёш тоифасидаги терма жамоалари ҳам айнан биз тўхтаган жойда шуғулланди.

- Умуман, йиғин учун нега айнан Минск шаҳри танланди?

- Биринчи галда, таклиф этилган нарх ва сифат маъқул келди. Кейин иқлим шароити айнан футбол учун мослиги эътиборимизни тортди. Қолаверса, Тошкентдан Минскка тўғридан-тўғри рейс борлиги ҳам танловимизга таъсир қилди.

Хуллас, шу омилларнинг ҳаммаси бир бўлиб, бизни Беларусда йиғин олиб боришга ундади. Ўзи аслида Кисловодск шаҳрига боришни мўлжаллагандик. Лекин меҳмонхона масаласига боғлиқ муаммо сабаб, режани ўзгартиришимизга тўғри келди. Умуман ўша вақтдаёқ Минскда шуғулланишга захира варианти сифатида қарагандик.

- «Олмалиқ» йиғин чоғи 5та ўйинда савия жиҳатидан ўзига муносиб рақиблар билан куч синашдими?

- Спарринг-рақиблар сифатида майдонга тушган жамоалардан 3таси Беларусь чемпионати олий лигасида ўйнайди. Яна бир рақиб эса Туркманистон чемпионати пешқадами. Фақат сўнгги ўйинда биринчи лига вакилига қарши майдонга тушдик ва бунда иккинчи таркибдан фойдаландик.

- Жамоанинг янги футболчилари ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Давралар оралиғида сафимизга Фарҳод Тожиев, Лутфулла Тўраев, Санжар Рихсибоев, Зафар Полвонов каби футболчилар қўшилишди. Улар билан шартномалар расмийлаштирилди ва барчалари «Олмалиқ» аъзосига айланишди. Умумий олганда, бу йигитлар Минскда ҳам чакки таассурот қолдиришмади.

- Бироқ биздаги маълумотларга кўра, Тожиев иккинчи даврани ижара асосида «Динамо»да ўтказади. Бу қанчалик тўғри ва сабаби нима?

- Ҳа, бу хабарни тасдиқлайман. Очиғи, бошидан шундай режамиз бор эди. Ижара муддатини қайси жамоада ўташни эса Фарҳоднинг ўзи ҳал қилди. Унга «Динамо» варианти маъқул келди.

- Ҳужум чизиғида рақобатни янада кучайтириш мақсадида Тожиевни олиб қолишни ҳам муҳокама қилдингларми?

- Танлаш имкониятини Фарҳодга қолдирдик ва «Динамо»да ўйнашни ихтиёр этди. Лекин Тожиевнинг жамоамиз билан шартномаси бор. Демак, иккинчи даврада ўзини кўрсатса, «Олмалиқ»қа қайтиши мумкин.

- Хўш, жамоангиз иккинчи давра ўйинларига нечоғли тайёр, сизнингча?

- Йиғин ва ўртоқлик учрашувларига қараб хулоса чиқарсам, натижаларимиз чакки бўлмаслиги керак. Футболчилар катта ҳажмда иш бажаришди. Ўйлайманки, иккинчи даврада бу ўз самарасини беради.

- Энди биринчи давра якунларига ҳам озгина тўхталсангиз - умумий фикрларингиз қандай?

- Биласиз, Ўзбекистонга катта танаффусдан сўнг қайтдим. Барча йўналишлар бўйича ижобий гаплар айтишим мумкин. Дейлик, майдонлар сифати сезиларли даражада ўзгарибди. Клубларда футболга эътибор анча кучайган. Ҳакамлик ҳам ижобий ҳолатда. Ҳар ҳолда, олдингидек қўпол хатолар кўзга ташланмаяпти. Оддий айтганда, барча жабҳаларда ўсиш бор.

- Мавсум арафасида «Олмалиқ» олдига қўйилган вазифа ўз кучидами ёки...?

- Ҳозирча мақсадни ўзгартирмадик - совринли ўринлардан бирини эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Тўғри, буни уддалаш осон эмас. Турнир жадвали юқори қисмида рақобат жуда баланд. Лекин биз кутилаётган шу кучли рақобатга тайёрмиз.

- «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоаларида катта ўзгаришларга қўл урилди. Бу жараённи ҳам кузатиб боряпсизми?

- Нафақат етакчи клублар, балки бошқа иштирокчиларга дахлдор ўзгаришларга ҳам асло бефарқ эмасман. Мисол учун, «Бухоро»ни алоҳида таъкидлашим мумкин. Улуғбек Бақоев дарҳақиқат, рақобатбардош жамоа шакллантирмоқда.

Унинг шогирдлари биринчи даврада яхши таассурот қолдиришди. Қолаверса, «Локомотив»га қарши кечган Ўзбекистон кубоги чорак финалининг асосий вақтида мағлубиятга учрамади. «Бухоро» жавоб баҳсида «сенсация» қайд этиши ҳеч гап эмасди. Ҳа, совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар бир-биридан кучли. Лекин олдимизга қўйилган аниқ вазифа бор. Уни бажариш учун эса янада кучли ўйнашимиз шарт.

- Клуб раҳбарияти бу борада нечоғли қўллаб-қувватлаяпти?

- Раҳбариятга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Зарур шароитлар муҳайё этилган. Мана, хорижда 3 ҳафта шуғулланиб қайтдик. Бу барчаси аъло даражада эканлигидан далолат.

- Демакки, маош масаласида қарздорлик йўқ.

- Шундай. Маош ҳам, мукофот пули ҳам вақтида бериляпти ва биздан фақат яхши ўйнаш талаб этиляпти.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика