Виктор Кумиков: "Икки хил бўлим гувоҳига айландик"
07 авг 2021 23:13
Янгиликлар
Виктор Кумиков: "Икки хил бўлим гувоҳига айландик"
Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрларини билдириб ўтди.
"Икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимдаги вазифа бажарилди. Иккинчи бўлимда эса ўхшагани йўқ. Натижа қайсидир маънода ўйинни олиб қарганда қониқарли, дея оламан. Битта хато голга олиб келди. Ўша вазиятда футболчилар диққатни йўқотишди. Биз бу ўйиндан кўп нарса кутаётгандик. Ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Биринчи бўлимда иккинчисига қараганда яхшироқ тўп тепдик, дея оламан. Рақиб имконият бердими голлар уриб олиш керак. Беларсуь чемпионатидан келган футболчилар бундай иссиқ ҳавода тўп тепмаган. Улар мослашиши керак. Янги келган футболчилар айримлари тайёр эмас",- дейди Виктор Кумиков.
Ўхшаш янгиликлар
14:58
"Ультрас бургут" энди Осиёда. "Андижон" "Қизилқум" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ 4
Фикрлар