UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  0 00:03ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  44 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  92 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  4 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  9 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  19 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6

Виктор Карпенко: "Жамоамиз кўрсатган ўйин менга ёқди" Янгиликлар

Виктор Карпенко: "Жамоамиз кўрсатган ўйин менга ёқди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган АГМК – "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Виктор Карпенко матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

"Жуда оғир ўйин ўтказдик. Кўрган бўлсангиз, учрашув давомида жамоаларда кўплаб вазиятлар юзага келди. Очиғини айтаман, бугун жамоамиз кўрсатган ўйин менга ёқди. Футбол ўйнаш учун қулай вақт, об-ҳаво ҳам кўнгилдагидек эди. Мухлислар футболнинг жозибадорлигини янада оширади деб ўйлайман. Йигитлар жуда яхши ўйин намойиш этиб беришди.

Натижа учун интилиш, курашиш бу жуда яхши холат. Футболда ҳаракат қилмасдан натижага эришиш қийин. 

Султонов ва Раҳмоналиев майдонга тушмагани жамоамиз учун йўқотиш ҳисобланади. Ким ўйинга тўлиқ тайёр эканлигидан келиб чиқиб таркиб танладим. Ҳар бир футболчининг майдондаги вазифаси ҳақида алоҳида тушунтиришлар олиб бордик. 

Раҳбарият бизга курашувчан характерга эга жамоа шакллантириш вазифасини қўйган. 

Марказда муаммоларимиз бор эди, имкон борича йўқотишлар ўрнини муносиб футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилдик.

Бош мураббий сифатида Қосимов ва АГМКга қарши ўйин? Ҳа, бу мураббий учун фахр ва кишини ғурурлантирмасдан қолмайди. АГМК кучли жамоа ва ҳар доим ўз олдига юқори натижаларни мақсад қилган. Уларга навбатдаги ўйинларда омад тилайман", – деди Карпенко.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика