

ОЧЛ-2 (A гуруҳи)
"Насаф" (Ўзбекистон) — "Ал Ваҳда" (БАА) 1:2
14.10.2026, 18:45
Қарши, "Марказий" стадиони
Бош ҳакам: Аҳмад Яқуб Иброҳим (Иордания)
Қанот ҳакамлари: Ҳамза Саадеҳ (Иордания), Айман Файсал Обейдат (Иордания)
Захира ҳаками: Ваел Ҳайдар (Ливан).
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон).
Комиссар: Ораз Мамметгелдиев (Туркманистон).
Голлар: 0:1 – 23, Факундо Круспзкий; 0:2 – 39, Факундо Круспзкий (Адам Гнезда Черин); 1:2 – 47, Сардорбек Баҳромов (Аденис Шала)
"Насаф": 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов (23. Дилшод Муртазаев, 74), 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 17. Муродбек Раҳматов, 92. Умарбек Эшмуродов, 7. Аденис Шала, 8. Зафармурод Абдираҳматов (22. Диёрбек Абдуназаров, 74), 14. Шароф Муҳитдинов, 15. Ойбек Рустамов (6. Сардорбек Баҳромов, 46), 70. Аббосжон Ғуломов (77. Паата Гудушаури, 74), 20. Юсуф Отубанжо (10. Бобир Абдиҳолиқов, 46)
Захира: 21. Самандар Муратбаев, 82. Асилбек Нўъмонов, 3. Муҳаммадали Абдисолиев, 4. Акрамжон Комилов, 27. Яшнарбек Бердираҳмонов, 32. Қувончбек Хушвақтов, 76. Зафар Садуллаев.
"Ал Ваҳда": 23. Факундо Эзекиел Лирусси, 2. Мансур Солеҳ Барғаш Алменҳали (32. Гонсало Моура, 79), 3. Лукас Пимента, 35. Амен Аллоҳ Эл Межед, 6. Муҳаммад Ғорбани, 8. Адам Гнезда Черин, 12. Абдулла Ҳамад Алменҳали, 25. Жадсом Мимиас, 11. Факундо Круспзкий (30. Фавур Огбу, 79), 20. Кристиан Бентеке, 94. Браҳима Диарра (19. Ашер Крис Офега, 68)
Захира: 26. Ҳазаа Аммар, 13. Ҳаза Шеҳаб Алҳаммади, 15. Мобин Деҳған, 66. Гастон Суарес, 80. Абдулқодир Алсомҳи, 97. Сам Марк Коффи, 7. Кайо Канедо Корреа, 38. Арнау Алгаба, 93. Джеймс Матис Уэсли.
Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев(14), Ойбек Рустамов (29), Паата Гудушаури (83)
⏱️ 90+4-дақиқа. Учрашув якунланди! Бош ҳакам Аҳмад Яқуб Иброҳимнинг финал ҳуштаги янгради.
Қаршида кечган кескин ва муросасиз баҳсда "Насаф" ўз майдонида "Ал Ваҳда"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
90+3-дақиқа. Охирги дақиқаларда фақатгина меҳмонлар ижросида хавфли зарбалар йўлланди.
⏱️ 90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақти ўз ниҳоясига етди. Бош ҳакам томонидан иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
⚠️ 87-дақиқа. Яна бир хавфли вазият! "Насаф" футболчиси Диёрбек Абдуназаров ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, дарвоза томон кучли зарба йўллади, бироқ бу сафар ҳам тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
⚠️ 86-дақиқа. Дарвоза тўсини! "Насаф" ярим ҳимоячиси Паата Гудушаури жарима майдони ташқарисидан чап оёғи билан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпга мезбонларнинг яна бир футболчиси зарба берди, аммо унинг уриниши ноаниқ чиқди.
🟨 83-дақиқа. "Насаф" ярим ҳимоячиси Паата Гудушаури майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
79-дақиқа. "Ал Ваҳда" сафида навбатдаги ўзгаришлар: икки гол муаллифи Факундо Круспзкий ҳамда Мансур Солеҳ Барғаш Алменҳали майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Фавур Огбу ва Гонсало Моура баҳсга қўшилди.
⚠️ 79-дақиқа. "Насаф"дан жуда хавфли вазият! Аденис Шаланинг чап қанотдан етказиб берган узатмасига Бобир Абдиҳолиқов бош билан зарба йўллади. Бироқ тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.
🧤 78-дақиқа. "Ал Ваҳда"нинг стандарт вазиятдан уюштирган хавфли ҳужуми дарвоза томон аниқ зарба билан якунланди. "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов яна бир бор маҳорат кўрсатиб, тўпни оёғи билан қайтаришга эришди.
74-дақиқа. "Насаф" таркибида бирданига учта ўзгариш амалга оширилди: Алибек Давронов, Аббосжон Ғуломов ҳамда Зафармурод Абдираҳматов майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Дилшод Муртазаев, Паата Гудушаури ва Диёрбек Абдуназаров баҳсга қўшилди.
68-дақиқа. "Ал Ваҳда" таркибида ўзгариш юз берди: майдонни Браҳима Диарра тарк этди, унинг ўрнига ўйинга Ашер Крис Офега қўшилди.
61-дақиқа. Бобир Абдиҳолиқовнинг узатмасидан сўнг Муродбек Раҳматов жарима майдони ташқарисидан ўнг оёғи билан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши рақиб ҳимоячилари томонидан тўсиб қолинди.
56-дақиқа. "Насаф" ярим ҳимоячиси Сардорбек Баҳромов жарима майдони ташқарисидан яна бир бор чап оёғи билан дарвозага зарба йўллаб кўрди, бироқ бу сафар унинг уриниши ноаниқ чиқди.
⚽ 47-дақиқа. ГООООЛ! "Насаф" ҳисобдаги фарқни қисқартирмоқда! Аденис Шаланинг узатмасидан сўнг, захирадан майдонга тушган Сардорбек Баҳромов жарима майдони ташқарисидан чап оёғи билан кучли зарба йўллади. Тўп рақиб футболчисига тегиб, рикошет ҳолатида дарвоза тўридан жой олди – 1:2.
⏱️ 46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус вақтида "Насаф" сафида қўшалоқ ўзгариш амалга оширилди: Юсуф Отубанжо ўрнига Бобир Абдиҳолиқов, Ойбек Рустамов ўрнига эса Сардорбек Баҳромов майдонга тушди.
⏸️ 45+3-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Бош ҳакамнинг ҳуштаги янграб, жамоалар танаффусга йўл олишди. Дастлабки 45 дақиқалик якунларига кўра, меҳмонлар икки тўп фарқи билан олдинда бормоқда – "Насаф" 0:2 "Ал Ваҳда".
⏱️ 45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Учрашув бош ҳаками томонидан дастлабки 45 дақиқага 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
⚽ 39-дақиқа. ГОЛ! Меҳмонлар ҳисобдаги фарқни оширмоқда. Адам Гнезда Чериннинг узатмасидан сўнг Факундо Круспзкий жарима майдони ташқарисидан биринчи голига жуда ўхшаш услубда яна ўша пастки бурчакни аниқ нишонга олди. Унинг ерлатиб йўллаган зарбасини Абдувоҳид Неъматов қайтара олмади – 0:2.
🧤 38-дақиқа. Дарвозабонлар дуэли! 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошириш учун тўп қаршисига "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов келди. Бироқ унинг йўллаган зарбасини "Ал Ваҳда" посбони Факундо Лирусси қайтаришга муваффақ бўлиб, мувозанат тикланишига йўл қўймади.
❗ 36-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! "Насаф" мувозанатни тиклаш учун қулай имкониятга эга бўлмоқда. Шароф Муҳитдиновнинг майдон марказидан жарима майдонига узатган тўпига Алибек Давронов бош билан зарба берди. Тўп "Ал Ваҳда" ҳимоячиси Амен Аллоҳ Эл Межеднинг қўлига теккани сабабли, бош ҳакам 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди.
34-дақиқа. "Насаф" ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев жарима майдони ташқарисидан ўнг оёғи билан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.
🟨 29-дақиқа. Майдон марказидаги қоидабузарлик сабабли "Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
⚠️ 25-дақиқа. "Насаф" футболчиларидан хавфли ҳужум. Зафармурод Абдираҳматов жарима майдони марказидан бош билан дарвозага зарба йўллади, бироқ рақиб посбони Факундо Лирусси тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
⚽ 23-дақиқа. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди. "Ал Ваҳда" ярим ҳимоячиси Факундо Круспзкий жарима майдони ташқарисидан дарвозанинг олис пастки бурчагини аниқ нишонга олиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди – 0:1.
21-дақиқа. "Насаф" футболчилари рақиб жарима майдони ичида кетма-кет бир нечта хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Бироқ қаршиликларнинг кетма-кет йўллаган зарбаларини "Ал Ваҳда" ҳимоячилари бартараф этишди.
17-дақиқа. "Насаф"нинг навбатдаги ҳужуми Муродбек Раҳматовнинг зарбаси билан якунланди, бироқ унинг тепган тўпи ноаниқ кўриниш олди.
🟨 14-дақиқа. "Насаф" ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам вазиятни эътиборсиз қолдирмади ва Ғайбуллаевни сариқ карточка билан жазолади.
🧤 9-дақиқа. Дарвозамиз олдида жуда хавфли вазият! "Ал Ваҳда" ҳужумчиси Кристиан Бентеке ҳимоячилардан қочиб кетган ҳолда Абдувоҳид Неъматов билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Неъматов оёғи билан қайтариб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
⚠️ 4-дақиқа. "Насаф" ярим ҳимоячиси Аденис Шала олис масофадан рақиб дарвозасига кучли зарба йўллади. "Ал Ваҳда" дарвозабони Факундо Лирусси тўпни тўғридан-тўғри эгаллаб ололмади, бироқ иккинчи ҳаракат билан хавфни бартараф этди.
⏱️ 1-дақиқа. Бош ҳакам Аҳмад Яқуб Иброҳимнинг ҳуштаги янграб, учрашувга старт берилди. "Марказий" стадионида кечаётган баҳсда мезбон "Насаф" анъанавий қизил, меҳмон "Ал Ваҳда" жамоаси эса қора рангли либосларда ҳаракат қилмоқда.



