Виейра: “Балотеллига бир неча кун дам бердим, чунки...”

30 дек 2018, 09:57
“Ницца” бош мураббийи Патрик Виейранинг фикрича, жамоа ҳужумчиси Марио Балотелли ўз келажаги борасида аниқ бир тўхтамга келиши лозим.

“Мен Мариога бир неча кун дам олиш бердим. Сабаби у келажаги борасида аниқ бир тўхтамга келиши лозим. Жамоада қолишни истайдими ёки кетадими?! Марионинг клуб билан шартномаси бор. Аммо ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Балким биз у билан келишувга эришармиз” дея Вийеранинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Балотелли 2016 йилдан буён “Ницца”да ҳаракат қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у Франция чемпионатида у 10 та учрашувда ( шулардан 9 та ўйинни асосий таркибда бошлаган) майдонга тушиб, бирорта ҳам гол уролгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports