ВИДЕО. Сервер Жепаров ёшлигини эслади ва иккита ажойиб голлар урди

Narzulla Saydullayev
7 дек 2017, 12:10
Кеча Эрон про-лигасида 15-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сервер Жепаров ўйнаётган "Истиқлол" клуби ўз уйида "Сепахон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Қувонарли томони ўйиндаги иккита гол Жепаров ҳисобига ёзилди. Дастлаб жарима тўпидан унумли фойдаланган Сервер, иккинчи тайм бошида жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан гол урди.

"Истиқлол" 15та ўйиндан сўнг 20 очко тўплаб мусобақанинг 8-ўринидан жой олган.


Эрон про лигаси. 
Мусобақа жадвали
"ИСТИҚЛОЛ" - "СЕПАХОН" 3:0
Голлар:
Али Горбани 4, Сервер Жепаров 36, 47


Телеграмдаги каналимиз орқали Жепаровнинг ажойиб голларини кўриш ва кўчириб олиш мумкин. ВИДЕО

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›