Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"

Khoja
13 сен 2025, 08:07
Ўзбек футболи афсоналаридан бири, собиқ терма жамоа сардори Сервер Жепаров "Пахтакор" – "Нефтчи" марказий учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бу баҳс нафақат турнинг, балки мавсумнинг ҳам энг қизиқарли қарама-қаршиликларидан бири бўлиши кутилмоқда.

— "Мен одатда кўп шарҳ бермайман, айниқса шундай принципиал учрашувлар ҳақида. "Нефтчи"ни яхши биламан: улар асосан иккинчи рақам остида ўйнайди, баъзан юқори прессинг қилади, аммо кўпроқ қарши ҳужумларга таянади. Бу менинг шахсий фикрим. "Пахтакор" учун эса асосий қийинчилик – зич ва яхши ташкил этилган ҳимояни ёриб ўтишдир. Бу ўйинда айниқса тезкор ўтиш фазалари ва стандарт вазиятлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади, деб ҳисоблайман", — деди Жепаров.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›