

"Тасодифан "Бавария"да ўйнаётганим йўқ. Ўз позициямда энг яхшилардан бириман. "Бавария"ни тарк этиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман. "Бавария" билан шартномани мамнуният билан узайтирган бўлардим" - дейди чилилик футболчи.
Видаль ҳамда немис гранди ўртасидаги шартнома 2019 йилнинг ёзида якунига етади.



