UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  0 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  4 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  7 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  2 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  20 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  13 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  1 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46

Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" Янгиликлар

Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"

Вьетнам футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Диего Жустоцци Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбекистон турнир учун ҳам тактик, ҳам жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Бундай тайёргарлик эвазига улар гуруҳ босқичида 3 та ғалабани қўлга киритди. Ўзбекистон қийин гуруҳдан жой олди. Шунга қарамай, биринчи ўринни эгаллади. Уларнинг мураббийи жуда кучли мутахассис. Рақиб чемпионликка асосий даъвогарлардан бири саналади. Ўйлайманки, Вьетнам футзалчилари ғалаба қозониш учун бор имкониятини ишга солади.

Биз очиқ ўйин намойиш этадиган рақибларга қарши яхши ўйнаймиз, аммо энди бошқа тактикада ҳаракат қилишни бошлаймиз. Агар ғалаба қозонсангиз, давом этасиз, ютқазсангиз, уйга қайтишингиз керак.



Вьетнамлик футзалчилар ўтмишдаги ютуқлар ҳақида ўйлашларини истамайман. Менинг мураббийлик услубим доимо келажакка қаратилган. Вьетнамга келганимда, ўз-ўзимга мазкур жамоанинг ҳамиша ғалаба қозониши ва келажакка ёрқин назар билан қараши учун қаттиқ меҳнат қил ва муваффақият эриш деб айтганман. Яна эслатиб ўтаман, ўтмиш ортда қолди ва бу ҳақда ўйламанг.

Бизда 2024 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти бор. Худди ўтган ўйинларда бўлгани каби, бу йилги турнирда ҳам шогирдларим кучли рақиб билан тўқнаш келганда юқори концентрацияни сақлаб қолишларини истайман. Шогирдларим ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда, бироқ ушбу босқич ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

Менда энг кучли таркиб йиғилган ва биз бўлажак ўйинга тайёрмиз", — деди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Вьетнам баҳси 24 апрель куни 19:00 да старт олади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика