"Вест Хэм" Гётцега қизиқмоқда

Alisher
1 сен 2020, 11:14
Ярим ҳимоячи Марио Гётце фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

28 ёшли германиялик футболчига "Вест Хэм" клуби қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби хавбекни ҳужумни кучайтириш учун яхши вариант деб ҳисобламоқда.

Гётце якунланган мавсум "Боруссия" либосида 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Клуб мавсум якунлангандан сўнг шартномани узайтирмади.

Футболчи "Боруссия" тарбияланувчиси ҳисобланади, хавбек 2013-2016 йиллар давомида "Бавария" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Express