

Инглизлар Мисрнинг “Замалек” клуби футболчисини мавсум охиригача ижарага олишди. “Вест Бромвич” келишув муддати якунланганидан сўнг Габрни сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди.
Габр янги жамоасида 16-рақам остида ҳаракат қилади. У Миср терма жамоаси либосида 18та ўйинда майдонга тушган. Габр “Вест Бромвич”да ўйнайдиган иккинчи мисрликка айланди. Унга қадар ҳимоячи Аҳмад Хегази ҳам “Вест Бром”да ўйнаган эди.




