

Бу билан Алан Пардью шогирдлари Премьер-лигадаги 20та ўйиндан иборат ғалабасиз серияга чек қўйишди. Жамоа сўнгги бор АПЛда “Бернли”ни 2017 йилнинг 19 август куни 2-тур доирасидаги учрашувда таслим (1:0) этган эди.
Маълумот учун, “Вест Бромвич” 23-турдан сўнг 19 очко билан турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди. Пардью эса ўтган йилнинг 29 ноябрь куни жамоага бош мураббий этиб тайинланганди.




