UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  3 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  20 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  19 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  41

Веско Стешевич: "Насаф" йўқ пенальтидан ҳисобни тенглаштирди" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Насаф" йўқ пенальтидан ҳисобни тенглаштирди"

Теглар :  Веско Стешевич
"Металлург" - "Насаф" учрашувидан (1:2) кейин бекободликлар устози Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: Ўйинни яхши бошлаб, гол уришга муваффақ бўлдик. Йигитлар борини беришди, бунга шубҳа йўқ. "Насаф" сифатли жамоа, аммо улар йўқ пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди. Менга айтишларича, фол бўлган ҳудуд жарима майдончасидан ярим метр узоқда экан. ВАР ишлаётган бўлса, буни қандай иложи бор. Бу ҳақида бошқа гапирмоқчи эмасман, аммо ўша вазият натижага таъсир қилди.

- "Металлург" 9та баҳсда 19та гол ўтказиб, энг ёмон ҳимоя чизиғига эга жамоа бўлиб турибди. Ҳимоя тартибга келтириладими?

- Ҳозир бошқа футболчиларни жалб қила олмаймиз ва ҳимоя чизиғи устида ишлаймиз. Иккинчи давра ва трансферлар борасида бирор нарса дея олмайман.

- Аброр Тошқўзиев одатда қанот ҳимоясида ўйнарди, бугун олдинда ҳаракат қилди...

- Тошқўзиев "Насаф" марказий ҳимоячисини блоклаши керак эди ва буни яхши бажарди. Аброр чарчаб қолганидан сўнг уни алмаштирдик.

- 1:0 ҳисобини ушлаб қолиш учун футболчиларга кўрсатмалар берилганмиди?

- Албатта, гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилдик. Афсуски, ўша пенальти натижага таъсир кўрсатди.

- Дастлабки саволим, жамоанинг тезкор голи - бу режаларда бормиди. Иккинчиси, Иброҳим Ибрагимовнинг жароҳати "Металлург" ўйинига таъсир кўрсатдими?

- Ибрагимовнинг жароҳати таъсир қилди деб ўйлайман, чунки у билан тўпни марказда яхшироқ сақлаб турардик, голга келадиган бўлсак, у қачон бўлишини танлай олмаймиз. Агар буни имкони бўлганида сўнгги дақиқада гол уришни танлаб, ғалабани ўзимизники қилардик.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика