Вертонген жиддий жароҳат олишдан қочиб қутулди
01 апр 2014 14:10
Янгиликлар
Вертонген жиддий жароҳат олишдан қочиб қутулди
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Ян Вертонген "Ливерпуль"га қарши ўйинда (0:4) жиддий жароҳат олмаган.
Бельгиялик ҳимоячи майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этганди. "Шпорлар" устози Тим Шервуд Ян тиззасини шикастлаб олганини маълум қилди.
Кеча Вертонген тиббий кўрикдан ўтди, аниқланишича унинг жароҳати жиддий эмас. Шундай қилиб футболчи ЖЧ-2014га бора олмаслиги ҳақидаги тахминлар ўзини оқламади.

Фикрлар